Blog

ХАЛҚ ДАРДИГА ДАРМОН БЎЛГАН ЮРТБОШИМ!

 

доц.Вохидова М.Т. –

БМТИ, “Ижтимоий фанлар” кафедраси

 

Бугунги кун дунё аҳли учун бир синов давр бўлди. Бутун дунёни ўзига қаратган, ташвишга солган пандемия бизнинг тинч, осуда, фаровон мамлакатимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бизнинг халқимиз, миллатимиз азалдан сабр-бардошли, чидамли, ҳар қандай мушкулотни енгадиган халқ. Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг халқи учун олиб бораётган изчил тадбирлари, барча ҳатти-ҳаракатлари, халқи учун қайғураётгани, бу ўз халқига ишонганидан, ғамхўрлигидан далолат беради. Мен ўз миллатимни, ўз халқимни, ўз юртбошимни биламан. Қайси юртда шундай халқи учун қайғурадиган, жонкуяр юртбоши бор. Бу бизнинг мамлакатимизда. Бизлардан талаб қилинаётган асосий вазифа ва топшириқ  ўзимизни ва яқин қариндошларимизни бу пандемиядан асраш бўлиб қоляпти. Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, кескин чоралар Ўзбекистонга касалликнинг оммавий кириб келиши ва кенг тарқалишининг олдини олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида  2020 йил 26 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш тўғрисида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Бугунги кунда бутун дунё, инсоният оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Коронавирус инфекцияси 190 дан зиёд мамлакатга тарқалиб, пандемияга айланди Шу сабабли, Бош вазир раҳбарлигида республика комиссияси тузилиб, инқорозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди”.

Мамлакатимизда касаллик аниқланган илк кунданоқ барча таълим ва диний муассасалар фаолияти, халқаро ва ички жамоат транспортлари қатнови тўхтатилди.

Айниқса, барча таълим даргоҳларига таътил берилиб,  масофавий таълим шакллантирилди. Бундай имконият орқали ота-она, бобо-бувиларимиз фарзандлари билан биргаликда бўлиб, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси орқали олиб борилаётган дарсларни бирга бажариш, улар билан биргаликда китоб ўқиш ва уй юмушларини бажариш каби вазифаларни амалга оширмоқдалар. Бу ҳам бўлса бугунги кунларда оиламиз, фарзандларимиз билан бирга бўлиб, ажрата олмаган вақтимиз эвазига тўла қонли фойдаланишга имкон бўлди.

Шунингдек, юзага келган вазиятни тўғри тушуниб, карантин қоидаларига оғишмай амал қилаётган, кўрилаётган чора-тадбирларни кенг қўллаб-қувватлаётган барча юртдошларимизга Президентимиз ўз мурожаатларида мамнун эканликларини билдирдилар.

Саховатпеша юртбошимиз томонидан кам таъминланган оилаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, аҳолимизнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “САХОВАТ ВА КЎМАК” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди. Инсонларни бир-бирига нисбатан меҳр-шафқатли, сабр-бардошли бўлишлари динимизда ҳам кўрсатиб ўтилган.

Касалликка чалинган беморларга ҳукумат томонидан кўрсатилаётган эътибор, беморларнинг соғайишига, ҳаётга бўлган умидларини кучайтиришга  асос бўлмоқда. Ўз ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, касаллик билан курашаётган шифокорлар, ҳамширалар, санитар ходимлар кечаю-кундуз беморлар билан биргаликда пандемияга қарши курашмоқда. Аллоҳ томонидан бундай синовларнинг берилиши мана шундай жонкуяр, муқаддас  касб эгаларини қадрига етиш кераклигининг исботиди.

Фалсафада сабаб ва оқибат категорияси ҳам бор. Бирор бир нарса ўз-ўзича бўлмайди, бўлиши учун албатта сабаб керак. Бу оғир кунлар ҳам  халқимизнинг янада оиласига, қариндошларига, дўст-ёрларига меҳр- муҳаббатли, қадрли бўлиши лозимлигидандир. Ҳар нарсани ўз вақтда қадрига етишни ўргатаётгандир.  Юртбошимизнинг олиб бораётган изчил тадбирлари  шундан далолатдир.

Бугунги кунда вирусдан холи ҳудудлардаги бир қатор саноат корхоналарида, фермер хўжаликларида, қурилиш майдонларида санитария нормаларига қатъий амал қилган ҳолда, ишлар аста-секинлик билан бошланди.

Президентимизнинг  “Кўкламнинг ҳар бир дами – ғанимат!” деган даъватлари ҳар бир томорқаси бор инсонларга шиорга айланиши, далаларимизда, томорқаларда тер тўкиб, ҳалол меҳнат қилаётган фидойи деҳқон ва фермерларимизга, кластер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчи-хизматчиларнинг меҳнатларига ўз раҳматларини билдирдилар.

Шунингдек, юртбошимиз бугунги ўткинчи қийинчиликларга қарамасдан, Рамазони шариф ҳар доимгидек хонадонларимизга, дилларимизга қувонч, юртимизга файзу барака бахш этиши, бир-биримизга бўлган меҳр-оқибатимизни янада зиёда бўлишига бўлган ишончларини билдирдилар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ҳадисларида  бирор жойда вабо тарқалаётган бўлса, у ерга бормаслик ва айни дамда ўзи мавжуд бўлган маконда пайдо бўлиб қолса, у ердан қочиб кетмасликни буюрганлар. Бугунги кунда, замонавий тиббиёт мутахассислари томонидан амалга оширилувчи карантин ҳам ушбу ҳадиси шариф мазмунини айнан акс эттирмоқда. Шу сабабли юртбошимиз барчамизни уйда қолишга чорламоқдалар.

Рамазон ойи ҳам етиб келди.  Мўмин мусулмон халқимиз ҳам эзгу ниятлар тилаб, саҳарликларда  мамлакатимизни бундай офатдан сақлашини сўраб,  Аллоҳ таоло барча инсонларни ўз ҳивзу ҳимоясида асрасин деб дуога қўл кўтаради. Юрбошимиз бошчилигида барча инсонларни, барча ватандошларимизни Аллоҳ Ўзининг офияти ва паноҳида сақласин!…

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *