Blog

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК: НАТИЖАЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛИ КЕЛИШУВЛАР

          Айни пайтда хорижий ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш ва олий ўқув юртларида онлайн тарзда ўзаро тажриба алмашиш ва мулоқот қилишга қаратилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда А.Н.Косыгин номидаги Россия Давлат Университети ўртасидаги меморандумга асосан  “Енгил саноат машина ва жиҳозлари” кафедраси  мудири, доцент Ш.Х.Самиева Россия Федерациясининг А.Н.Косыгин номидаги Россия Давлат университетининг “Тикувчилик маҳсулотлари конструкцияси, технологияси ва дизайни” кафедраси профессор-ўқитувчилари Г.П.Зарецкая, И.А.Петросова билан ҳамкорликда “Инновационные материалы и технологии в лёгкой промышленности и методы изготовления цельноформованной одежды» мавзусидаги халқаро вебинар ташкил этишди.

 

 

     Ушбу вебинар доирасида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб “Енгил саноат машина ва жиҳозлари” кафедрасида хорижий таълим дастурлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари талабларига мос келадиган “Енгил саноат маҳсулотларини креатив лойиҳалаш ва инновацион технологиялар” янги бакалавриат таълим йўналишлари ва “Енгил саноат маҳсулотларини лойиҳалашнинг инновацион технологиялари”  мутахассисликлари бўйича қабул жараёнини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.