Blog

Халқаро ҳамкорлик ва олий таълимга қамровнинг ошиши

Мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, таълим муассасаларининг илмий-интеллектуал салоҳияти ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши ва олий таълимга қамровнинг ошиши охирги йилларда сохада кенг қамровли лойихалар амалга оширилаётганлигидан дарак беради. Амалга оширилган ишларни мисол тариқасида йиллар кесимида ва рақамларда кўриб чиқсак қуйидаги натижаларнинг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

2019 йилда жами 14 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди:

6 та маҳаллий олий таълим муассасасининг филиали; 8 та хорижий олий таълим муассасасининг филиали. Янги ташкил этилган 14 та олий таълим муассасасида: 40 та янги таълим йўналиши(бакалавриатура); 41 та янги мутахассислик (магистратура) очилди.

Ёшларимизнинг олий таълим билан қамрови 20 фоизга етказилди (2017 йил -9,5%, 2018 йил -15% бўлган). Олий таълим муассасаларида талабалар сони 423 минг нафардан ошди (2016 йилда 273 минг нафар). Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари 121 мингдан ошди (2016 йилга нисбатан икки баробар). Магистратурага қабул 7705 тани ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 1,5 баробарга (54%) оширилди:

Табиий ва муҳандис-техник соҳа мутахассисликлари бўйича тўлиқ давлат гранти асосида белгиланди ҳамда давлат гранти улуши 54 % га оширилди. 55 та олий таълим муассасасида 21 та хорижий давлатнинг (Россия, АҚШ, Германия, Туркия, Финляндия, Франция, Голландия, Индонезия, Исроил, Италия ва бошқа) етакчи университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Хусусан, Бухоро муҳандислик-технология институти билан 27 та чет эл олий таълим муассасалари (Россия, Беларус Республикаси, Жанубий Корея, Англия…)  билан алоқалари ўрнатилди. Институт рейтингини ошириш уни жаҳонга танитилишга алоҳида эътибор қаратилди. Москва “Станкин” давлат технология университети ва Беларусь Республикаси Могилев озиқ-овқат давлат университети билан тузилган меморандум ва шартномаларга асосан 2019-2020 ўқув йили учун қўшма таълим дастурига мувофиқ, 7 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 125 нафар контракт-тўлов асосида, 2 та магистратура мутахассисликлари бўйича 20 нафар талабалар қабул қилинди.

 

Тўқимачилик ва чарм саноат факультети

Share this post