Blog

Халқаро кузатувчилар 23-участка сайлов комиссиясида

22 декабрь Сайлов кунига саноқли кунлар қолди. 23 – сайлов участкасида айни вақтда иш қизғин давом этмоқда. 23-сайлов участкасида эрталаб соат 8.00дан эшиклар очилиб, хорижий меҳмонларни кутиб олиш, сайлов бюллетенларини  имзолаб, муҳрлаш жараёнлари бормоқда. Айни дамда янги йил шукуҳи ҳамма комиссия аъзоларини кайфиятини кўтармоқда. Шу кунга қадар 23- сайлов участкасига хорижий кузатувчи Кулеба О.В. (Миссия МДҲ)  ташриф буюрган бўлса,  бугун ШҲТдан Сиоюн СЕ,  Шохин Самади, Дониар Чиркеев, Фан Фан СИН, Гульмира Кенебаева, Бауыржан Имандосов, Мунир Хабиб, Муратбек Азимбакиев, Булат Хисамутдинов каби хорижий ва халқаро кузатувчилар ташриф буюрдилар. Хорижий кузатувчилар комиссия фаолиятига қизиқиб, сайлов жараёнига оид саволлар беришди. Комиссия раиси А.Х.Гаффоров сайлов куни 23-сайлов участкасидан 905 нафар сайловчи овоз бериши,  шулардан 24 нафарига кўчма қути юборилиши, 54 нафар сайловчимиз биринчи маротаба овоз беришини, 1 нафар сайловчимиз хорижга чиқиши  сабабли олдиндан овоз берганлиги хақида тўлиқ маълумот берди.   Хорижий кузатувчилар комиссия аъзолари ишларини кузатиб, улар томонидан бюллетенларнинг имзоланаётганлиги ва муҳрланаётганлигини кўриб, 23- сайлов участкасидан 23-Бухоро сайлов округидан кўрсатилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар, 4-Пиридастгир сайлов округидан кўрсатилган Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутатлигига номзодлар,  11-Бахт сайлов округидан Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши депутатлигига  кўрсатилган номзодлар ва уларнинг тавсия этган партиялар ҳақидаги ҳамда сайлов куни сайловчиларнинг овоз бериш тартиби ҳақидаги маълумотларни комиссия аъзоси Д.Исаева тушунтириб берди.

Шу билан бирга, партиялар томонидан сайлов куни ташриф буюрадиган барча кузатувчилар, халқаро кузатувчилар, ОАВ кузатувчилар ҳамда сайловчилар учун сайлов участкасида етарли шароитлар яратилганлигини таъкидлаб, ташриф буюрган  хорижий кузатувчилар 23-участка сайлов комиссияси аъзоларига: “Рахмат, ҳаммаси аъло даражада”, – деб, участкамиз сайловга  юқори савияда тайёр эканлигини эътироф этишди.

 

23-учустка сайлов комиссияси раиси Гаффоров Алишер Холмуродович

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.