Blog

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР – ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ГАРОВИДИР

З.Ш. Тўхтаева, З.Н. Турсунова

БухМТИ, “ЕСТ” кафедраси

Ўзбекистонимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатимизни ривожланиб, янада гуллаб яшнаши, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Жумладан, таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни, етакчи чет эл университетлари билан алоқаларни ривожлантириш, хорижий мутахассис
ва ўқитувчиларни таълим фаолиятига кенг жалб этиш долзарб масалалардан биридир.

Мамлакатимиз олий ўқув юртлари олдига:

  • 2019-2023 йиллар мобайнида олий ўқув юртига етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан ҳар йили юқори малакали ўқитувчи ва мутахассисларни маърузалар ўқиш, махсус курслар ташкил этиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун жалб қилиш;
  • қўшма таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлаш, ҳамкорликда лойиҳаларда иштирок этиш;
  • профессор-ўқитувчиларни хорижда стажировка ўташ ва малака ошириш, ходимлар магистратура ва докторантура (РhD)да ўқиш учун юборишни ташкил этиш;
  • ўқув ва илмий жараёнга хорижий профессор ва ўқитувчиларни, шунингдек, ўқув жараёнини янада такомиллаштириш ва ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида халқаро грантлар жалб қилиш бўйича чет эл нуфузли олий ўқув юртлари тажрибасини ўрганиш;
  • соҳага оид етакчи хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
  • хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни ўқув ҳамда илмий жараёнларга жалб қилиш, илмий ва услубий ҳамкорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш каби вазифаларни қўйган.

Ҳозирги кунда Бухоро муҳандислик – технология институти  (БухМТИ) кўплаб чет эл ривожланган олий таълим муассасалари ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Институтимиз ҳам жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласи доимий эътиборда. Айниқса, бу борада Россия Федерациясининг етакчи ва нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган изчил ва истиқболли алоқалар ўз самарасини бераётир. Мамлакатимизда олий таълим сифат ва самарадорлигини оширишда хорижий давлатлар тажрибасидан оқилона фойдаланиш, чет эл мамлакатлари билан изчил ҳамкорликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

25 сентябр 2020 йил А.Н.Косыгин номидаги Россия Давлат Университети (Технологиялар. Дизайн. Санъат) ҳамда БухМТИ “Енгил саноат машиналари ва жиҳозлари” ва “Енгил саноат технологиялари” кафедралари томонидан «Научные исследования ВКР – в профессиональную жизнь» мавзусида ўтказилган онлайн вебинар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик борасида яна бир амалий қадам бўлди.

Вебинарни кириш сўзи билан БухМТИ ректори профессор Н.Р. Баракаев очиб берди. Иккала олийгоҳ қатнашчиларини табриклаб, институтимиз илмий – тадқиқот фаолияти тўғрисида батафсил тўхталди. Сўнг вебинар дастурига кўра олийгоҳлар профессор – ўқитувчилари, магистр ва талабалар томонидан долзарб илмий-амалий мавзуларда маърузалар тақдим қилинди.

Маърузалар ва тақдимотлар рус тилида бўлишига қарамасдан, юқори савияда тайёрланиши билан бирга илмий-амалий ёндашув асосида таълим жараёнини модурнизациялашга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлилиги кузатилди. Бунда БухМТИ нинг “Енгил саноат машиналари ва жиҳозлари” ва “Енгил саноат технологиялари” кафедралари профессор-ўқитувчиларидан доцентлар: С.У. Пулатова, З.Ш. Тўхтаева, Ш.Ҳ. Самиева, Л.Н. Нутфуллаева, катта ўқитувчилар З.Н. Турсунова, Н.М. Ташева, асситентлардан Убайдова В.Э., Мухтарова З.Н., Абидова З.К., магистрлардан Салихова М., Райимова Н. ҳамда 4-босқич талабаси Тяжева Т.лар маърузалари илмий-амалий аҳамиятга молик деб баҳоланди.

А.Н. Косыгин номидаги Россия давлат университетининг профессор-ўқитувчилари томонидан тақдим этилган долзарб ва инновацион мазмундаги маърузалар тингланди.

Вебинарни Бух МТИ “Енгил саноат” факультети декани профессор, т.ф.д. Х.Қ. Рахмонов якунлаб, бундай анъаналарни давом эттириш кераклигини, ҳамкорликни янада юқори чўққиларга кўтариш муҳимлиги ҳақида нутқ сўзлаб иштирокчиларни табриклади. Россия давлат университети томонидан “Технология ва дизайн” кафедраси профессори Петросова И.А., доцентлар: Бутко Т.В., Илларионова Т.И.лар ўзларини фикр-мулоҳазаларини билдириб, юқори савияда ўтказилганлиги онлайн вебинардан манфаатдор эканликлари, бу ўзаро ҳамкорликдаги биринчи қадам эканлигини таъкидлаб фикр билдирдилар.

.

 

Share this post