Blog

УСТОЗ ОТАНГДАЙ УЛУҒ

Турсунова З.Н., Ражабова Г.Ж.

“Енгил саноат технологиялари” кафедраси

Юқоридаги @ozodnews каналига юборилган маълумотларга “Енгил саноат технологиялари” кафедраси профессор – ўқитувчилари ўз фикр мулоҳазаларимизни билдирмоқчимиз.

Ҳозирги  пандемия муносабати билан жамиятимиз бошидан кечираётган оғир шароит ҳамда Ўзбекистонимиз тараққиётининг шиддат билан ривожланаётган бир пайтда институтимиз шаънига айтилган бундай ноўрин гаплар ҳеч биримизни лоқайд қолдирмади. Қалбимизда оғир из қолдирди. Халқимизда  – Узтоз отангдай улуғ деган гап бежиз айтилмаган. Умрини илм – фанга бағишлаган устозларимиз раҳбарлик лавозимига ўз-ўзидан келиб қолмаган. Ҳар бир раҳбар вазифасига кўра қўл остидаги ходимлари, уларнинг фаолияти учун масъул. Кафедра мудири, декан, проректор ва ҳоказо лавозимларни эгаллаш учун энг биринчи навбатда шунга лойиқ бўлиши керак эмасми? Олимлик даражасига эга бўлиш учун игна билан қудуқ қазигандек билимларни эгаллабгина қолмай, инсонда раҳбарлик қобилияти, қўл остидаги ҳар бир инсонни яқиндан билиш учун психологлик қобилиятлари юқори даражада ривожланган бўлиши керак эмасми? Топшириқларни ўз вақтида ижобий бажариш, қўл остидагиларни бошқара олиш, юқори савияли раҳбар бўлиш учун инсон етарли даражада малакага эга бўлиши керак эмасми?  Бу хусусиятларга эришиш учун комил инсон бўлиш керак. Комилликка эришиш ўз – ўзидан бўлмайди. Бунинг учун вақт, тажриба керак. Бугун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, эртага раҳбарлик лавозимига даъвогарлик қилаётган ғўр ҳамкасблар, сиз устозлардан ўрганинг, етарли тажрибага эга бўлинг, ўзингизни ҳар томонлама кўрсатинг, шунда сиз албатта раҳбарият ва маъмурият  эътиборига тушасиз. Бунинг учун эса шошма – шошарлик кетмайди. Вақт ҳамма нарсани албатта жой – жойига қўяди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.