Blog

“Устоз ва мураббийлар куни”га бағишлаб  “Устоз хаёт чироғи” номли тадбир   бўлиб ўтди. Тадбирда ”Кимё” кафедраси  профессор-ўқитувчилари ва НГТ, КТ факультети талабалари  иштирок этишди.

“Устоз ва мураббийлар куни”га бағишлаб  “Устоз хаёт чироғи” номли тадбир   бўлиб ўтди. Тадбирда Кимё кафедраси  профессор-ўқитувчилари ва НГТ, КТ факультети талабалари  иштирок этишди.

 

 Тадбирни 100-18 КТ гурух талабалари Қорёғдиева Ҳафиза ва Сулаймонова Хонзода олиб боришди. Сўнг “Кимё” кафедраси мудири  В.Н.Ахмедов кафедра ўқитувчиларини ва талабаларни 1-октябрь Устоз ва мураббийлар куни билан табриклади. Устозларнинг ҳурмати-ю, ўқувчиларнинг иззати ҳақида, устоз бағрикенг ва кечиримли, шогирдларининг ҳақига дуо қилувчи буюк зот эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

 

 

Сўнг талабалар иштирокида Устоз ва мураббийларни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.

 

 

 

   Сўзга чиқди: “Кимё” кафедраси доценти М.М.Каримов “Устозлар йўли барчага ўрнак”  мавзусида Кимё  фанининг фидоийлари, буюк устозларимиз Н.А.Парпиев ва А.Т.Жалилов, О.М.Ёриевларнинг ҳаёт йўллари хакида талабаларга тушунча берди.

 

 

Сўзга З.М. Бердиева, Л.Р. Жўраева, Н.Ў.  Шарипова, Г.А. Ғафуровалар чиқиб ўз фикрларини баён қилишди.Тадбир кўтаринки рухда утди.

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.