Blog

Устозлар доим ҳукуматимиз эътиборида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан республикада олий таълим тизимини тубдан ўзгартириш, мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, таълим муассасаларининг илмий-интеллектуал салоҳияти ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида эътибор қаратилган муиҳим масалалардан бири бу олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари иш ҳақи миқдорларининг оширилишидир.

2019 йилга келиб олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг иш ҳақи миқдорлари ўртача 2018 йилга нисбатан 2,5 баробарга оширилди:

– Фан доктори илмий даражасига эга бўлган профессорнинг иш ҳақи 2 млн. 600 минг сўмдан 6 млн. 700 минг сўмга оширилди;

– Доцентнинг иш ҳақи 2 млн. 400 минг сўмдан 5 млн. 700 минг сўмга оширилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори  билан республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом эълон қилинди.

Профессор-ўқитувчи ва ходимлар томонидан бажарилган ишларнинг самарадорлиги ва сифатига қараб моддий рағбатлантириш тартиби ва ҳажмлари белгиланди. Моддий рағбатлантириш нафақат бир ходим учун, балки таълим муассасаси раҳбарияти ёки бошқа бошқарув органлари томонидан жамоатчилик ишларини бажарган бутун бир жамоа, кафедра, факультет, илмий лаборатория ва бошқа бўлинмалар ходимларига ҳам берилиши мумкинлиги ушбу соҳа вакилларининг ҳукумат эътиборида эканлигининг яққол намунасидир.

БМТИ Тўқимачилик ва чарм саноат факультети

Share this post