Blog

Тил –миллатнинг ўзаги

1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлгани, ўзбек тилининг давлат ва жамият ҳаётидаги мавқеини янада юксалтириш, давлат тилининг ривожланиши, тарихий тараққиёти, истиқболи билан боғлиқ илмий тадқиқотлар самарасини ошириш, тил сиёсатини такомиллаштириш, ўзбек тили таълими муаммолари, давлат тилида иш юритиш ва нутқ маданияти масалалари борасида фикр ва тажриба алмашиш мақсадида институт ректорининг 2020 йил 7 октябрдаги 521-У-сонли ички буйруғи асосида талабалар ўртасида “Тил – миллатнинг ўзаги” шиори остида “Энг яхши мақола” ва “Энг таъсирчан видеоролик” номинациялари бўйича ижодий ишлар танлови ўтказилди.

Танловда талабалар ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ўз мақолалари ва ижодий ишлари (видеоролик кўринишида) билан фаол қатнашдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан барча ижодий ишлар текширилиб, қуйидагилар ғолиб деб топилди:

“Энг яхши мақола” номинацияси бўйича

1-ўрин 301-20 ЕСТ гурух талабаси Абдулазиз Самиев

2-ўрин 712-17 ТЖБ гурух талабаси Нодиржон Сафоев

3-ўрин М12-19 ТЖ гурух магистри Умида Тураева

“Энг таъсирчан видеоролик” номинацияси бўйича

1-ўрин 400-20 ЕСБ гурух талабаси Алиева Захро

2-ўрин 500-17 ТЖ гурух талабаси Одилов Азимшер

3-ўрин М6-19ЕСМА гурух магистри Салихова Мохигул

3-ўрин ЧМБТваД кафедра ўқитувчи-стажёри Холмуродова Дилноза

Фаол иштироклари учун “Ўзбек тили ва адабиёти” кафдраси мудири Г.С.Юнусова, “Енгил саноат машина ва жиҳозлари кафедраси мудири Ш.Х.Самиеваларга миннатдорчилик билдирилди.

 

Институт йиғилишлар залида бўлиб ўтган байрам тадбирида ғолибликни қўлган киритган талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар институт касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИТИТФТЭ бўлими бошлиғи М.Р.Кувончева

Share this post