Blog

Технологик жараёнларда рўй бериши мумкин бўлган авариялар ва уларни олдини олиш тадбирлари”

           24–декабрь 2020 йил Бухоро мухандислик-технология институтида  “Саноат экологияси” кафедраси ва Фавқулотда вазиятлар  бошқармаси хамкорлигида “Технологик жараёнларда рўй бериши мумкин бўлган авариялар ва уларни олдини олиш  тадбирлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Кафедра мудири доц.  И.Ш.Садыков кириш сўзи билан тадбирни очиб берди. У ўз сўзида Республика миқёсида куз-қиш мавсумида  фавқулотда вазиятлар профилактикасини ташкил этиш учун 2020 йил 25 ноябрдан 25 декабргача “Ахолини ва худудларни фавқулотда вазиятлардан мухофаза қилиш ойлиги ”деб эълон қилинганлигини ва шу муносабат билан, “ Технологик жараёнларда рўй бериши мумкин бўлган авариялар ва уларни олдини олиш  тадбирлари” мавзусидаги  тадбир ўтказилаётганини гапирди. У ўз сўзида    фавқулодда вазият — одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат эканлигини таъкидлади ; фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплексидир деб  кириш сўзини якунлади .

Кафедра доценти Бахриддинова.Н.М. “Фавқулотда вазиятлар ва уларнинг турлари” мавзусида  сўзга чиқиб, фуқаролар муҳофазасининг асосий мақсади – фуқаро муҳофазаси соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда Республикамизда фуқаро муҳофазаси соҳасида қабул қилинган қонунлар, қарорлар ва меъёрий ҳужжатларга асосланиб иш юритиш, аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ижтимоий – иқтисодий муносабатларни тартибга солишдир деб тушунтирди.

Фавқулодда вазиятлар рўй бериши, ривожланишини олдини олиш, фавқулодда вазиятлар келтирадиган талафотларни камайтириш, моддий ва маданий бойликларни асраш ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тўғрисида назарий билимлар, амалий кўникмалар асосида муҳофаза қилиш чора – тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалда бажариш  хақида айтиб ўтди.

Бухоро вилояти ФВ бошқармаси ходимларидан Б.Д Баротов  сўзга чиқиб,  техноген тусдаги фавқулотда вазиятлар , уларнинг турлари , олдини олиш чора тадбирлари хақида гапирди:

1.Транспорт авариялари ва ҳалокатлари, авиаҳалокатлар;

темирйўл транспортидаги ҳалокатлар ва авариялар (ағдарилишлар);

автомобиль транспортининг ҳалокати ва авариялари, шу жумладан, йўл-транспорт ҳодисалари;

одамларнинг ўлимига, шикастланишига ва заҳарланишига, метрополитен поездлари парчаланишига олиб келган метрополитен бекатларидаги ва тунелларидаги ҳалокатлар, авариялар, ёнғинлар;

газ, нефть ва нефть маҳсулотларининг (авария ҳолатида) отилиб чиқишига, очиқ нефть ва газ фаввораларининг ёниб кетишига сабаб бўладиган магистрал қувурлардаги авариялар.

  1. Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар:

атроф-табиий муҳитга кучли таъсир қилувчи заҳарли моддаларнинг (авария ҳолатида) отилиб чиқишига ва шикастловчи омилларнинг одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг кўплаб шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган даражада, йўл қўйиладиган чегаравий концентрациялардан анча ортиқ миқдорда санитария-ҳимоя ҳудудидан четга чиқишига сабаб бўладиган кимёвий хавфли объектлардаги авариялар, ёнғин ва портлашлар.

  1. Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар:

технологик жараёнда портлайдиган, осон ёниб кетадиган ҳамда бошқа ёнғин учун хавфли моддалар ва материаллар ишлатиладиган ёки сақланадиган объектлардаги, одамларнинг механик ва термик шикастланишларига, заҳарланишига ва ўлимига, асосий ишлаб чиқариш фондларининг нобуд бўлишига,.

  1. Энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар: ГЭС, ГРЭС, ТЭЦлардаги, туман иссиқлик марказларидаги, электр тармоқларидаги, буғқозон қурилмаларидаги, компрессор ва газ тақсимлаш шохобчаларидаги ва бошқа энергия таъминоти объектларидаги авариялар ва ёнғинлар ва уларни олдини олиш чора тадбирлари хақида гапирилди.

Бухоро вилояти ФВ бошқармаси ходимларидан“Бозоров С.Э  сўзга чиқиб ,”Ботулизм ва ундан мухофазаланиш”  мавзусида гапирди.  Озиқ-овқат маҳсулотларидан захарланишларнинг ичида жуда оғир кечадиган касалликлардан бири ботулизмдир. Бу микроблар спора (қобиқ) ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлгани сабабли ташқи муҳит таъсирларига жуда чидамли бўлиб, қайнатганда ҳам ўлмайди, 120 даража ҳароратда 30 дақиқада, спораси 20 фоизли зарарсизлантирувчи формалин таъсирида 24 соатда жонсизланиши мумкин. Бу микроб токсини меъда ва ичак шираси таъсирида ўз кучини йўқотмайди, у қонга сўрилиб, инсон организмини захарлайди. Ботулизм бактерияси ташқи муҳитда қуруқ шароитда, тупроқда узоқ йилларгача сақланади.Ботулизм касаллиги асосан уй шароитида тайёрланган дудланган балиқ ва гўшт, сабзавот ва мева консерваларини истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқади. Ботулизм билан касалланиш ҳоллари таҳлил қилинганда, асосан уй шароитида тайёрланган маринадланган бодринг, помидор, патиссон, қалампир, қўзиқорин, карам консервалари, бақлажон икраси ва дудланган балиқ каби маҳсулотларни истеъмол қилиш касаллик келиб чиқишига сабабчи бўлаётганлигини кўрсатмоқда.

Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, кафедра ўқитувчилари ва мутахассислр томонидан керакли жавобларни олдилар.

 Бахриддинова Н.М.

 “Саноат экологияси”  кафедраси доценти

Share this post