Blog

Таълим сифатини оширишга пандемия тўсиқ бўлмайди

Сизларга маълумки,мустақиллик йилларида замонавий педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланган холда  ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш орқали талабалар ва профессор-ўқитувчиларга чет тилларни ўргатиш , шу тилларда  эркин сўзлаша оладиган  мутахассисларни тайёрлаш  тизимини  тубдан такомиллаштириш, уларнинг жахон цивилизацияси ютуклари, дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари ,халқаро ҳамкорлик ва мулокотни ривожлантиришлари учун шарт –шароит ва имкониятлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир неча қарорлари қабул қилинди.Жумладан, 2017 йил 11 августда қабул қилинган ” Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 610 –сонли Президент Қарори,2018  йил 25 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди”жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги  ПФ-5545-сонли Президент Фармони,Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги 5847-сонли Президент Фармонлари олий ўқув муасасалари профессор –ўқитувчилари олдига чет тилини ўқитишда янги ёндошувлар,янги метод ва технологияларни кенг қўллаш ,ёшларни чет тилига қизиқтиришнинг янги йўлларини излаб топиш вазифасини йуклади.

“Хорижий тиллар ” кафедрасида 14 апрелда режалаштирилган  “Хорижий тилларни махсус мақсадларда ўқитишнинг муаммо ва ечимлари”  мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани  COVID-19 пандемияси сабабли эълон қилинган карантин сабабли 15 май куни   он-лайн режимида ўтказилди

Олий таълим,ўрта махсус таълим ўқитувчилари учун кенг мулоқот аренасини яратиш керак ва республикада ўтказилаётган конференциялар фикр алмашиш,муаммоларга ечим топиш аренаси сифатида хизмат қилади ва анжуманда чет тилини ўқитиш сохасида тажриба алмашиб турли фикрлар ва ғоялар мухокамаси орқали мавжуд муаммоларга ечим топади .

“Хорижий тиллар ”кафедраси катта ўқитувчиси Х.Б.Қувондиқова

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.