ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151 сонли қарори ижросини ҳамда жорий йилнинг 24 май куни Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан ўтказилган учрашуви мажлиси, ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847 сонли “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонида қайд этилган топшириқлар ижросини ҳудуддаги етакчи ишлаб чиқариш корхоналари билан хамкорликда бажариш вазифалар юклатилган. Шунингдек, юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, ҳар қандай шароитда ҳам ностандарт қарорлар қабул қила оладиган ватанга садоқатли кадрларни тайёрлаш мақсадида талабаларга назарий билим бериш билан бир қаторда етакчи ишлаб чиқариш корхоналари ҳамкорлигида амалий кўникмаларни шакллантириш тизимини жорий этиш белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, 2019 йил ноябр ойида БухМТИ 5321400- Нефт-газкимё саноати технологияси таълим йўналиши талабалари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Нефт ва газконденсатини қайта ишлаш технологияси” мутахассислик фанидан амалий ва лаборатория машғулотларини бевосита ишлаб чиқаришда ташкиллаштирилди.

“Нефт-газкимё саноати” технологияси таълим йўналиши барча битирувчи курс талабалари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ЭЛОУ блокида нефтни тузсизлантириш ва сувсизлантириш, бензинни риформинглаш, газойлни гидротозалаш, углеводород газларини фракциялаш, Супер-Клаус қурилмасида олтингугуртни ажратиб олиш жараёнлари билан батафсил таништирилди. Шунингдек, БНҚИЗ лабораториясида нефт ва газоконденсатни таҳлил қилиш ишлари, нефт маҳсулотларидан намуна олиш ва уларни таҳлил қилиб ГОСТ талабларига мослигини аниқлаш ишлари талабаларга тушунтирилди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *