Blog

Танқид ва тарқатилаётган ахборот холис бўлса….

Маълумки, халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд. Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Мазкур тадбирда ёши кекса отохонларимиз иштирок этиб, фарзандлару, набираларига халқимиз маънавиятида, тарихида бир неча юз йиллардан буён эъзозланиб келинаётган урф-одатлар, қадрятларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берадилар. Қолаверса, қаерда ободлик, поклик бўлса, ўша ерда барака бўлади. Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг июн ойида институтнинг ички ва ташқи ҳудудларида ободонлаштириш ишлари олиб борилган эди. Таълим даргоҳининг атрофи ва ҳовлисидаги яшил майдон ҳудудларида бўй чўзиб турган дарахтлар оқланиб, қуриган шоҳлари кесилди. Ҳовлидаги мавжуд йўлакларнинг ўрнидан кўчганлари бошқадан ётқизилди. Аммо бугунги кунда баъзи оммавий ахборот воситалари, айниқса, ижтимоий тармоқлар томонидан мазкур ҳашар нотўғри талқин қилиниб, турли телеграм мессенжерларида гўёки институт раҳбарияти профессор-ўқитувчиларни мажбурий равишда ободонлаштириш ишларига жалб қилаётганлиги ҳақида ҳақиқатдан йироқ, асослантирилмаган маълумотлар тарқатилмоқда. Масалан, ижтимоий тармоқдаги “fergana.agensy” канали томонидан эълон қилинган мақолада институт раҳбари ўқитувчиларни институт ҳудудидаги фаввора қурилиши ва бошқа қурилиш-таъмирлаш ишларига мажбурий равишда жалб қилаётганлиги ҳақида “бонг урилади”. Илова сифатида эса институтнинг расмий веб сайти( www.bmti.uz )да жорий йил 8-июль куни берилган “Ободлик барчамизнинг вазифамиз” сарлавҳаси остидаги мақолада ичидаги суратдан фойдаланилган. Аслида эса бугунги кунда таълим даргоҳида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг барчаси пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилмоқда. Хусусан, “fergana.agensy”да аюҳаннос солинган институтнинг 1,2,3-ўқув бинолари ҳудудини ободонлаштириш вазифаси “Нефт-газ саноат инвест” МЧЖ зиммасида. Ушбу жараёнларга бирор профессор-ўқитувчи ёки талабалар жалб қилингани йўқ.
Айтиш жоизки, Бухоро муҳандислик-технология институтининг 60 йиллик тўйига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ҳозирда таълим муассасасининг ҳудудида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани рост. Институт қиёфасини замоанавийлаштириш бўйича махсус лойиҳа ишлаб чиқилган. Лойиҳага асосан олийгоҳнинг барча ўқув биноларининг фасад қисми, мавжуд талабалар тураржойлари таъмирланади. Шунингдек, кириш дарвозаси янгиланади ва шунга ўхшаш қўшимча таъмирлаш ишлари бажарилади. Ушбу мақсадлар учун вилоят ҳокимлиги томонидан 4 млрд 697 млн сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Демак, бу ўз-ўзидан “fergana.agensy”да келтирилган қурилиш ишлари учун институт раҳбариятининг профессор-ўқитувчилардан 100 минг сўмдан 500 минг сўмгача миқдорда пул йиғиб олганлиги ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз эканлигини далиллайди. Яна бир ҳолатга тўхталиб ўтсак: “fergana.agensy”даги материал 30-июлда эълон қилинган. Шу санада институт ҳовлиси ва дала майдони қуйидаги кўринишда.“fergana.agensy”даги 30.07.2019. даги сурат

30.07.2019 даги асл ҳолат

Шу ўринда барча оммавий ахборот воситалари, мустақил журналист ва блогерлар, телеграм каналлари фойдаланувчиларидан ёритилаётган ҳар қандай ахборотнинг холис ва ҳаққонийлигига, унинг аниқ манбасига таянга ҳолда иш тутишларини сўраб қоламиз. Йўқса, нохолис тарқатилаётган ахборотлар турли миш-мишларнинг урчиб кетишига сабаб бўлади.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *