Blog

Танқидга муносабат

Яқинда “Сиздан телеграм” телеграм каналида Бухоро муҳандислик-технология институти ҳақида танқидий материал эълон қилинди. Қуйида ушбу материални тўлалигича келтирамиз.

“Бухоро муҳандислик технология институти талабалари номидан ёзмоқдамиз. Аудиторияда дарс бошланди дегунча 2-3 киши (ўқув бўлими, декан муовини, баъзида декан) давомат текширгани киради. Ҳар бир дарсда шу аҳвол. Бу ҳам етмагандек, дарс қолдирганлар айни машғулот пайти муҳокама қилинади. Шу тариқа дарснинг 20-30 фоизи бекорга ўтиб кетади. Қолаверса, давомат текшируви сабаб талабаларнинг фикри чалғимоқда. Устозларимиз ҳам бундан норози, аммо очиқ айтишмайди. Давоматни назорат қилишнинг бошқа йўлини қўллаш керак…”

         Ҳа, материлада айтилаётган каби институтда давомат вақтинчалик дарс вақтларида ўтказилаяпти. Масъул ходимлар томонидан дарснинг дастлабки 2-3 дақиқасида талабаларнинг ўқув аудиторияларида бор ёки йўқлиги назорат қилинаяпти. Мақсад эса талабаларнинг дарс вақтида бошқа жойда юрмасликларини таъминлаш, улар билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай нохушликларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар содир қилиб қўймасликларини таъминлашдан иборат. Агар давомат ўтказилаётган вақтда қайсидур талаба аудиторияда бўмаса, унинг гуруҳ раҳбари ва ота-онаси тезда огоҳлантирилиб талабанинг дарсга қайтариш чоралари кўрилаяпти. “Дарс қолдирганлар айни машғулот пайти муҳокама қилинади.” жумласига тўхталадиган бўлсак, институтда бундай ҳолат кузатилмайди. Кўп дарс қолдирганлар алоҳида маънавият соатларида муҳокама қилинади. “Давоматни бошқа йўлини қилиш керак” деган фикрга тўхталсак.  Бугун кўҳна шаҳар улкан қурилиш майдонига айланди деб бемалол айта оламиз. Шаҳримиз кундан кунга чирой очиб замонавий қиёфага кириб бораяпти. Ўз ўрнида Бухоро муҳандислик-технология институтида ҳам қадим кентда бўлаётган ўзгаришларга мос равишда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Институтнинг кириш қисми ўзгаритирилиб, ахборот коммуникация-технологиялари жорий этилмоқда. Натижада, талабалар дарсга келишдан олдин “Турникет” билан институт ҳудудига киришади ва ўша жойнинг ўзида автоматик тарзда эълектрон давомат амалга ошади. Қолаверса ота-оналарнинг мобил телефонларига талабанинг институт ҳудудига кирганлиги ҳақида хабарнома жўнатилади. Яна бир муҳим жиҳат. Институтда ҳозирги вақтада ўқитишнинг кредит тизмига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Натижада, табалар давоматини қилишга ҳожат ҳам қолмайди ва  талабада ўз соҳаси бўйича зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиш, соҳага оид мавжуд билимларини доимий равишда мустақил ошириб бориш, яъни мустақил таълимга тайёр бўлиш, соҳага инновациялар киритиш учун мустақил изланиш ва ижод қилиш кўникмасига эга бўлиш ҳамда ўз  вақтини режалаштириш, бошқариш ва ўз фаолиятини ташкил этиш кўникмасига эга бўлиш имконияти пайдо бўлади.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.