Blog

“Таништирув дарслари” бошланди

Бухоро МТИ «Тўқимачилик ва чарм саноат» факультетида хам 1-курсга талабаликка тавсия этилганлар учун таништирув дарслари бошланди. Танишув дарслари белгиланган дарс жадваллари асосида ташкил этилиб, барча йўналишлар учун дарслар 12 кун давомида тўлиқ якунланади.

Aнъанавий таълим шаклида бошланаётган ушбу дарс жараёнлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, аудиторияларнинг 50 фоиздан кўп қисмига талабаларни киритмасдан олиб борилмоқда.

Биринчи  курсга тавсия этилган талабаларга бириктирилган кафедралар асосида институтдаги таълим жараёни тўғрисида илк тушунчалар берилмоқда. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан керакли дарсликлар ва фойдаланиладиган адабиётлар ҳақида маълумот берилмоқда. Бундан ташқари, дарсларда олий таълим муассасаси талабаси мақоми, ўтиладиган дарслар, муҳим қоидалар, кредит-модул тизимида ўқиш тартиблари тўлиқ тушунтирилди.

Танишув дарслари орқали талабаларда масофавий (онлайн) таълим олиш кўникмаси шакллантирилади. Шунингдек, керакли ҳужжатлар жамланмасини тақдим этиш бўйича тушунчалар берилади.

 

Қурбонов А.Қ. “Тўқимачилик ва чарм саноат факультети ” Ёшлар билан ишлаш бўйича декакн муовини

Share this post