Blog

ТАЛАБАЛАРДА КОММУНИКАТИВ МАЪДАНИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ

ТАЛАБАЛАРДА КОММУНИКАТИВ МАЪДАНИЯТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизимли асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бирига айланганлигини  таъкидлаган эди. 5 та муҳим ташаббус бўйича анча ишлар амалга оширилди ва  халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан ушбу ташаббус жуда катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Бугунги кунда беш ташаббусдан келиб чиққан ҳолда бўлажак мутахассисларда коммуникатив маданиятни ривожлантириш, шунингдек, олий таълим тизими олдида коммуникатив маданиятга эга бўлган юқори компетент ва малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифалари қўйилди. Бу эса жамиятимизда содир бўлаётган ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ўзгаришлар ҳам таълим тизимида, ҳам бўлажак мутахассисларни касбий тайёрлашда ўзгартиришлар киритиш заруриятига олиб келди. Бинобарин, бўлажак мутахассисларнинг бўлиб этишишида, уларнинг интеллектуал даражасини оширишда, янги квалификацион характеристикасини яхшилашда коммуникатив маъданият ва мулоқот муаммоларини ўрганиш жуда катта аҳамият касб этди.

Мулоқот – бу одамларнинг ўзаро фаолиятининг жуда мураккаб жараёнидир. Мулоқот муаммолари билан кўплаб илм-фан вакиллари – файласуфлар, психологлар, лингвистлар, социологлар шуғулланишган. Уларнинг ҳар бири мулоқотни ўз илм-фани нуқтаи назаридан кўриб чиқиб, ўрганиш учун ўзига хос жиҳатларни ажратиб кўрсатган ва мос равишда ўзининг тавсифини шакллантирган.

Биз ҳам ўзимизнинг тажриба-синов ишларимизни ўтказиш жараёнида талабаларнинг коммуникатив ва мулоқот маъданиятини ривожланганлигини аниқлаш учун Бухоро муҳандислик-технология институтининг қуйидаги йўналишларида “ММНДТ”, “МНГКСТ”, “МЕСТЖ”, “МДИЗ” 130 нафар талабадан сўровнома ўтказдик. Сўровнома саволлари қуйидагича:

  1. “Коммуникация” деганда нимани тушунасиз?
  2. “Маъданият” тушунчасини моҳиятини изоҳланг;
  3. “Коммуникатив маъданият” деганда нимани назарда тутасиз?
  4. “Муомала маъданияти” деганда нимани тушунасиз?
  5. Муомаланинг қандай услублари мавжуд?
  6. Ўз мутахассислигингиз бўйича фаолият кўрсатиш учун мулоқот маъданияти зарур деб ўйлайсизми?
  7. Мулоқот қилишда қандай қийинчиликларга дуч келасиз?
  8. Меҳнат жараёнида қайси ҳолларда мулоқот маъданияти керак бўлади деб  ўйлайсиз?

Сўровномани таҳлил қилганда қуйидаги натижалар олинди: Талабаларнинг аксарияти, коммуникатив маданиятнинг моҳиятини тушунишларига қарамай, улар асосан  5, 6, 7 ҳамда 8-саволларга фаол муносабат билдирдилар. 2 ва 3-саволларга аксарият талабалар қисман фикр билдирганлар. Сўровнома натижалари 1-диаграммада келтирилган.

 

 

1 – жадвал

n – 130
Гуруҳлар ММНДТn – 34  МНГКСТn – 30 МЕСТЖn – 36  МДИЗn – 30 
Даражалар n1 % n2 % n1 % n2 % n1 % n2 % n1 % n2 %
1-савол 19 55% 15 45% 17 56% 13 44% 25 70% 9 30% 19 65% 11 35%
2- савол 10 30% 24 70% 18 60% 12 40% 20 55% 16 45% 18 59% 12 41%
3-савол 15 45% 19 55% 15 50% 15 50% 11 30% 25 70% 10 35% 20 65%
4-савол 25 75% 9 25% 16 52% 14 48% 20 55% 16 45% 15 50% 15 50%
5-савол 22 65% 12 35% 18 60% 12 40% 14 40% 22 60% 16 55% 14 45%
6-савол 24 70% 10 30% 22 75% 8 25% 23 65% 13 35% 21 70% 9 30%
7-савол 22 65% 12 35% 25 85% 5 15% 18 50% 18 50% 17 58% 13 42%
8-савол 31 92% 3 8% 22 75% 8 25% 25 70% 9 30% 25 82% 5 18%

Изоҳ: n – талабалар сони; n1 – фаол муносабат;  n2 – ўртача муносабат

 

Жадвалдан кўриниб турибдики, талабаларга берилган саволларга 130 талабадан 60%  коммуникатив маъданият тушунчасига фаол муносабат билдирган, қолган 31%  талаба  ўртача ва 9% паст муносабат билдирган.. Коммуникатив маъданият тушунчасини аҳоли орасида, айниқса ёшлар орасида ўзлаштирганлик даражасининг юқори экалигини кўрсатиб турибди.

           Хулоса: Бугунги кунда коммуникацив маъданият ва мулоқот тушунчаларига турли хил таърифлар учраб турсада, умуман олганда, мазкур тушунчалар XXI асрда  инсон-жамият, жамият-инсон, инсон-техника, автомат-техника каби муносабатларни мувофиқлаштириб турадиган тушунчалардир.

Шундай қилиб, биз коммуникатив маъданият ва мулоқотни турли томондан, яъни инсон умумий маъданиятининг бир қисми сифатида кўриб чиқдик. Бу эса, бизга хорижий тилни ўрганишда, унинг моҳиятини аниқроқ, тўлиқроқ ва тўғрироқ очиб бериш имконини беради.

Мухамеджанова Ситорабегим Джамолитдиновна

Бухоро муҳандислик-технология институти

”Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчиси

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.