Blog

ТАБРИКНОМА!!!

Озиқ-овқат ва кимё саноати машина ва жиҳозлари кафедраси

катта ўқитувчиси Хабибов Фахриддин Юсупович 2020 йил 4 июнь куни Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.27062017.Т.04.01 рақамли илмий кенгашда 02.00.16-Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари ихтисослиги бўйича “Ўсимлик мойи мисцелласини кўп поғонали сачратиш асосида якуний дистилляциялаш жараёнини ва аппаратини такомиллаштириш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини on-line тизимида муваффақиятли ҳимоя қилди. Диссертация илмий раҳбари – кафедрамиз мудири, доцент М.С.Нарзиев.

Факультетимиз ва кафедрамизнинг барча аъзолари номидан Ф.Ю.Хабибов ва М.С.Нарзиевларни ушбу муваффақият билан чин кўнглимиздан табриклаймиз ва уларнинг келгусидаги илмий ишларига ҳамда институтимизнинг рейтингини ошириш бўйича сайл ҳаракатларига омад ва куч-қувват тилаймиз.

 

 

 

ТЖБТ факультети декани, проф.       Х.Ф.Джураев          

ООКСМЖ кафедраси доценти            К.Х.Гафуров

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.