ТАБРИКНОМА!!!
«Нефт-газ иши» кафедраси мустақил изланувчиси
ОЧИЛОВ АБДУРАҲИМ АБДУРАСУЛОВИЧ
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01 рақамли илмий кенгашнинг on-line шаклда ташкил этилган 08.06.2020 йилдаги йиғилишида «Оғир нефтларнинг юқори турғун сув нефтли эмульсияларини парчалашда қўлланиладиган деэмульгаторлар композициясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини 100% овоз билан муваффақиятли ҳимоя қилишга эришди. А.А.Очиловни бу ютуқ билан табриклаймиз, кейинги ўқув-илмий ва тарбиявий фаолиятларига улкан зафарлар тилаймиз. Институт илмий салоҳияти ва рейтингини оширишда қўшган ҳиссаси учун кафедра ва факультет жамоаси номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Илмий раҳбар: техника фанлари доктори, профессор, Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович.
НГИ кафедраси катта ўқитувчиси М.О.Сатторов
Leave a Reply