Blog

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

2020 йилнинг 9 октябрь  куни Бухоро вилояти ҳокимлигида вилоятда Ўзбек тили байрами куни муносабати билан умумхалқ байрам тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилиш баёнининг 11- бандига асосан 2020 йилнинг 15-20 октябрь кунлари институтда “Она тилим – менинг фахрим!” мавзусида иншолар танлови юқори савияда ташкил этилди.

Танловнинг институт босқичида ғолибликни қўлга киритган Тўқимачилик ва чарм саноати факультети 416-17 ТЖ (хк) гуруҳи талабаси Жамолов Шахзод Даврон ўғли вилоятда 3-ўринга муносиб кўрилганлиги боис уни ҳамда илмий раҳбари “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Воҳидова Мунира Тўлқиновнани чин юракдан муборакбод этамиз.

                          Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Share this post