Blog

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Институт “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси мудири фалсафа фанлари доктори Юнусова Гуландом Самиевнани Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги 897-сон қарорларига асосан республикада маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва самарали натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланганликлари боис чин юракдан муборакбод этамиз.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Share this post