Blog

СИФАТЛИ КАДР-ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИГИНИНГ  НАТИЖАСИ

 

Сатторов М.О., Ямалетдинова А.А. НГИ кафедраси ўқитувчилари

 

Замонавий таълимнинг муҳим жиҳатларидан бири-бу назариянинг амалиёт билан уйғунлашувидир. Президентимиз томонидан олиб борилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижаси ўлароқ, соҳа корхоналари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилиши, мутахассислик фанларидан амалий ва тажриба дарсларининг ишлаб чиқариш объектларида ўтказилиши яхши самара бермоқда. Бу ўз навбатида, сифатли кадрлар етказиб чиқаришнинг муҳим омили саналади.

2020 йил 13-16 январ кунлари Бухоро муҳандислик-технология институти “Нефт-газ иши” кафедраси ўқитувчилари М.О.Сатторов ва А.А.Ямалетдиновалар раҳбарлигида 5321400-Нефт-газкимё саноати технологияси бакалавр таълим йўналиши 2 курс 200-18 НГТ, 201-18 НГТ, 202-18 НГТ, 204-18 НГТ, 206-18 НГТ гуруҳ талабалари билан Бухоро шаҳрида жойлашган “Нефтгазтадқиқот” акционерлик жамиятида ташриф амалга оширилди.

Ташрифнинг мақсади 5321400-Нефт-газкимё саноати технологияси бакалавр таълим йўналиши 2 курс талабаларининг “Нефт ва газни йиғиш, тайёрлаш ва узатиш” фанидан тажриба машғулотларини соҳа корхоналарида ташкил этиш, шунингдек, институтда олган назарий билимларини амалиётда олган билим ва кўникмалари билан уйғунлаштирган ҳолда мустаҳкамлаш бўлиб ҳисобланади.

“Нефтгазтадқиқот” акционерлик жамиятида лаборатория бўлими бошлиғи Н.О.Шарипова ва корхона мутахассислари корхона фаолияти, бўлимлари, қабул қилинадиган маҳсулотлар, уларни текшириш, турли хил хоссаларини аниқлаш ҳамда соҳа корхоналари билан алоқалари билан яқиндан таништирди.

“Нефт ва газни йиғиш, тайёрлаш ва узатиш” фанидан “Нефт таркибидаги сув миқдорини аниқлаш”, “Нефтнинг зичлигини аниқлаш”, “Нефтнинг қовушқоқлигини аниқлаш”, “Углеводород газларининг намлигини аниқлаш”, “Гликол эритмаларидаги сув миқдорини аниқлаш” мавзуларидаги тажриба ишларини бажарилиш жараёнини кузатдилар.

Талабалар корхона фаолиятига тегишли ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олишди.

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.