Blog

СИНОВЛИ КУНЛАРДА,СОБИТ ҚАДАМЛАР

                                                                                    Бух МТИ, “ Хорижий тиллар ” кафедраси

ўкитувчиси Салохов А К

       Кундалик матбуотдан хабаримиз бор, бугунги кунда бутун дунёда, жумладан республикамизда ҳам касалликка чалинганлар сони тобора кўпайиб бораётганлиги барчамиздан, бутун халқимиздан ҳушёрлик ва огоҳликни кескин кучайтиришни, карантин билан боғлиқ жорий этилган барча тартиб-қоидаларга сўзсиз ва қатъий амал қилишни талаб этмоқда. Мамлакатимизда Президентимиз рахбарлигида коронавирус эпидемиясига қарши курашда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида кўплаб ҳудудлар бу хавфдан сақлаб қолинди. Шунга қарамай, аксарият вилоят ва туманларда корхоналар ўз ишини тўхтатган ёки тўлиқ қувват билан ишламаяпти.

Бутун дунёда бўлгани каби бу мураккаб жараён Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Албатта, халқимизни таъминлаш учун ҳам, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун ҳам мамлакатимизнинг захиралари ва имкониятлари етарли. Халкимиз  бу синовли даврни сабр-матонат билан  енгиб утади.Бу тилсиз ёвдан тез ва осон кутилишнинг энг самарали йули карантин коидаларига қатъий амал килган холда УЙДА колишдир.

Ҳозирда 6 мингга яқин киши карантинга олинган. Одамлар гавжум жойларда оммавий тадбирлар чекланган. 16 мартдан бошлаб барча таълим даргоҳларида таътил эълон қилинди. 80 минг талаба марказлашган ҳолда уйларига жўнатилди.

Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.  Давлатимиз раҳбари қайси соҳани муҳокама қилмасин, қандай қарорга қўл қўймасин, энг аввало бу , “оддий одамларга нима беради”, деган нуқтаи назардан қараб иш тутади., белгиланган вазифалар ҳам одамларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш, бунёдкорлик ишларини давом эттириб, юртимизни янада фаровон қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Президентимизнинг кўрсатмаларига асосан ҳар бир оила ўз томорқа ерларидан унумли фойдаланиши, зарурий экинлар экиши шарт қилиб қўйилди ва мева – сабзавот етишриши икки баробар ошириш вазифаси қўйилди. Вирусга қарши курашда Республикамиз раҳбарияти томонидан ниҳоятда тўғри йўл танлангани туфайли биз Респуликамизда қатор муваффақиятларга эришиб бормоқдамиз.

Мажбурий таътил пайтида фарзандларимиз ўқув машғулотларини давом эттиришлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда видеодарслар туркуми йўлга қўйилди.Телерадиоканалларимиз ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун тарихимиз, бой маданиятимизга оид кўрсатув ва эшиттиришлар, ёшларимиз учун фойдали ва қизиқарли бадиий дастурлар, кинофильмларни кўпайтирилди.

Карантин муносабати билан Бухоро Мухандислик-Технология институтида хам масофавий таълим тизимига ўтилди. Институтимиздаги “Хорижий тиллар” кафедрасида ўтилаётган хорижий тиллардан фан модуллар тайёрланиб, профессор – ўқитувчиларимиз ўзлари яратган модуллар бўйича талабалар билан  масофадан  дарслар олиб бормоқдалар.

Ишонч билан айта оламизки,ёшларимиз бу синовли даврдан окилона фойдаланиб узларига тегишли хулоса чикарган холда укишда,таьлим олишда давом этирадилар. Зеро,буюк шоиримиз Абдулла Орипов қаламига мансуб, ҳаммамиз ғурур билан куйлайдиган Давлат мадҳиямизда “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон”, деган чуқур маъноли сўзлар шу сергайрат,матонатли ёшларга аталган десак асло янглишмаган бўламиз.

Келинг дўстлар шу синовли кунларда юрбошимизга елкадош бўлиб,бахамжихат бўлиб Президентимиз мурожаатларига лаббай деб жавоб берайлик.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.