Blog

Сиздан бошланади асли тафаккур, мунис муаллимлар, сизга ташаккур!

Маълумки, мамлакатимиз олдида турган энг муҳим мақсад-вазифа дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига кириш, халқимиз учун эркин ва фаровон ҳаёт қуришдан иборат. Ана шундай шарафли вазифани уддалайдиган ишончли, кучли, ўз билими ва истеъдодига суянган, ҳеч кимдан кам бўлмаган, бугун жамият ҳаётига дадил кириб бораётган навқирон авлодни тарбиялаш зарур.

Бу борада ўта масъулиятли вазифани ўз зиммасига олган, бу йўлда ўзини аямасдан меҳнат қилаётган фидойи ўқитувчилар ва мураббийларнинг заҳмати ҳар қанча мақтовга лойиқ. Юртбошимиз айтганларидек, “Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир”. Албатта, илм маскани ва илм, маърифат нурини тарқатувчи устозларга буюк эҳтиром ва эъзозимизни изҳор этамиз.

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида онлайн фан  олимпиадасида совринли ўринни  эгаллаган  институтимиз  талабалари ва уларнинг раҳбарлари пул мукофоти билан, халқаро ва республика миқёсида ўтказилган турли танловларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган талабалар ва уларнинг илмий раҳбарлари диплом ва фахрий ёрлиқлар билан рағбатлантирилди.

 

Азиз устозлар, мўътабар мураббийлар! Барчангизни қутлуғ айём – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз. Фарзанд ва шогирдларингиз бахти ва камолини кўриш доимо сизларга насиб қилсин. Машаққатли ва шарафли касбингизда улкан ютуқлар, хонадонингизга доимий хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз.

 

]

 

ИТИТФТЭ бўлими бошлиғи М.Р.Кувончева

Share this post