Blog

Савоб ишни ҳар ким – ҳар кун қилиши керак.

Бух МТИ “Энергетика” факультети

декан ўринбосари Д.О.Ғафуров

Баъзан оддий бир қўшик, ҳам инсон қалбига илҳом бахш этиши, кўнгилларда бир олам туйғуларни жўш урдириши мумкин экан. Ҳаво мавжларида ҳаёт фалсафасидан иборат “Нима қолди?” деган қўшиқ янграмокда. Дар ҳақиқат ўзбек халқининг ўзига хос хусусиятларидан бири ўзгалар ташвишига шерик бўлиш орқали бошига ташвиш тушган вақтда бир – бирини қўллаб-қувватлашдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевни каранавирус пандемеяси бўлиб турган ҳозирги мураккаб вақтда – жамиятимизнинг иқтисодий ахволи қийин бўлган қатламига – саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар ва идора-ташкилотилар рахбарлари тамонидан қўллаб қувватлашга чақириғига жавобан таълим тизими ходимлари ҳам биринчилардан бўлиб ташаббус кўрсатдилар.

Айниқса 2020 йил 27 апрел куни Бухоро вилояти Олот ва Қоракўл туманларида бўлган кучли шамол туфайли жуда кўп хонадонларга ва қишлоқ хўжалиги объекларига катта зиён етганлиги маълум бўлди. Ушбу табиий офат натижасида етган талофатларни бартараф этишда республикамиздаги барча бирдай ҳаракат қилиб келмоқда.

Жумладан Бухоро муҳандислик технология институти профессор-ўқитувчилари ва кўнгилли талабалари мунтазам равишда Олот ва Қоракўл ҳудудида яшовчи аҳоли вакилларига ижтимоий ёрдам бериб келмоқдалар.

2020 йил 19 май куни институтнинг “Энергетика” факультети декани М.З.Шарипов ва “Физика” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳам Олот туманида бўлиб, талофат етган уйларни таъмирлаш ишларида ёрдамлашдилар

Дарҳақиқат, қуш инида кўрганини қилади деган ақида қанчалик тўғри эканлиги, бугун яна бир бор ўз исботини топди. Энергетика факультети кўнгилли талабалари ҳам бугунги кунда Олот туманида Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган кўнгилли талабалар гуруҳида фаолият олиб бормоқда. Булардан Болтаев Элбек, Эсонов Паҳлавон доимий равишда фаол ҳаракат қилиб келмоқдалар.

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *