Blog

Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак

2020 йил 21 феврал куни Бухоро – муҳандислик технология институти “Механика” факултети қошида ташкил этилган “Талабалар театр студияси”нинг Шерзоджон Ахмедов бошчилигидаги бир гуруҳ талабалари Бухоро шаҳрида жойлашган 32- болалар меҳрибонлик уйига ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган мақсад Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчиси, яъни ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилувчи фаолиятни қўллаб-қувватлашдан иборат эди. Талабалар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан биргаликда куй, қўшиқ, шеър ва саҳна кўринишлари ижро этишди. Кўтаринки кайфиятда ўтган ушбу тадбир болажонларнинг қувончларига қувонч қўшиб, руҳиятларига эса бардамлик бахш этди. Тадбир сўнггида талабалар томонидан болажонларга китоблар, ручка-қаламлар, расм дафтарлари ва инглизча-ўзбекча луғатдан иборат бўлган совғалар тўплами ҳадя қилинди.

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.