Blog

САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ ҲАМ ҲАР ЖОЙДА ҚИЛИШИ КЕРАК

 

Гуландом Жабборовна Ражабова, “Енгил саноат технологиялари”

кафедраси  катта ўқитувчиси

2020 йил 5 июнь куни Бухоро муҳандислик- технология институти бош биносининг 102 аудиториясида “Савоб ишни ҳар ким ҳам ҳар жойда қилиши керак”

 шиори остидаТуркманистон республикасидан келиб таҳсил олаётган 2 курс, 708-18 ИЧТЕваБ гуруҳ талабаси Хожамуродава Шемшат Бешимовна ҳамда 204-18 НТХ гуруҳ талабаси Сетдарова Гулендам Жумагелдиеваларга “Уй-рўзғор ва ошхона буюмлари конструкциясини яратиш ҳамда ишлов бериш технологияси” мавзусида махорат дарси ўтказилди. Махорат дарсининг ўтказилиш мақсади  карантин вақтида, ватанидан узоқ  талабаларнинг бўш вақтини унумли фойдаланиб, тикувчилик сирларини ўргатишдир. Махорат дарси давомида уй-рўзғор ва ошхона буюмларига тегишли бўлган аёллар фартуги конструкцияси яратилиб,  ишлов бериш кетма-кетлиги тушунтирилди. Карантин даврида қизларнинг бўш вақтларида кўпрок тикувчилик билан шуғулланишлари учун, “Енгил саноат технологиялари” кафедрасига тегишли бўлган  531116316  русумли “Жаномэ” тикув машинаси вақтинча фойдаланиш учун берилди.

 

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.