Blog

Репродуктив саломатликнинг аҳамияти

Бухоро муҳандислик- технология институтида талабалар ўртасида Хотин-қизлар қўмитаси ва “Соғлом авлод учун” хайрия фонди билан ҳамкорликда Репродуктив саломатлик, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, соғлом турмуш тарзи, аёллар ва болаларда учрайдиган касалликларни олдини олиш мақсадида «Репродуктив саломатликнинг аҳамияти» мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда мутахассис шифокорларнинг “Репродуктив саломатлик – соғлом фарзандлар, бахтли оила, мустаҳкам никоҳ гарови” ва “Қизлар – соғлом миллат давомчилари” мавзусида суҳбат олиб бордилар, талаба-қизларга репродуктив саломатлик, қизларни никоҳ ва оилага тайёрлаш, қизлар саломатлигига жиддий эътибор беришнинг соғлом оилани шакллантириш, соғлом фарзандларни дунёга келтириш, ёшлар ўртасидаги никоҳнинг мустаҳкам бўлишидаги аҳамияти тўғрисида маълумотлар бердилар. Суҳбат давомида талаба-қизлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга мутахассислардан аниқ жавоблар ва маслаҳатлар олдилар.

Шу билан бирга, тадбир ташкилотчилари талаба-қизларни фаолликка чақириб, уларнинг институт ва факультетлар Хотин-қизлар бошланғич ташкилотларининг маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий фаолиятини яхшилашга қаратилган ҳар қандай таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдириб қоладилар.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *