Blog

Олимпиада – ҳақиқий билимлар синови!

Ҳар йили бахорнинг сўнгги лаҳзаларида барча таълим муассасаларида иқтидорли талабалар синовини ташкил этиш мақсадида фан олимпиадалари ташкил этилади. Бу йилги олимпиада синовлари ZOOM платформасида  онлайн тарзда ўтказилганлиги билан бошқаларидан фарқли ўлароқ ўтказилди. Бунда талабаларнинг фан сирларини билиш билан бирга ижодий имкониятлари ҳам баҳоланиб борилди.

Жорий йилниг 25-26 май кунлари Бухоро мухандислик-технология институти «Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» фанидан онлайн-ижодий республика фан олимпиадасига мезбонлик қилди. Онлайн-ижодий олимпиадани кафедра мудири Ў.Т. Ядгаров бошчилигида «Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» кафедраси ташкиллаштирган бўлиб, уни ўтказишда кафедра катта ўқитувчиси И.И. Тошев масъул этиб белгиланди.

Шунингдек, 2020 йил 27-28 май кунлари институтимизда «Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» кафедраси томонидан «Қаламтасвир, рангтасвир ва ҳайкалтарошлик» фанидан онлайн-ижодий республика фан олимпиадаси ўтказилиб, унга кафедра доценти, т.ф.н. Б.У. Хаитов масъул бўлди.

Онлайн-ижодий республика фан олимпиадаларини кўтаринки рух ва юқори савияда ўтказишда, ижодий ишларни бахолаш, ташкилий масалалар бўйича кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчиларидан доцент, т.ф.н. Б.У. Хаитов, катта ўқитвчилар И.Ф. Бўронов, С.Т. Наимов, ассистентлар С.Н. Бадриддинов, докторант М.Ш. Махмудовлар жонбозлик кўрсатишди. Олимпиада юқори савияда ва кўтаринки рухда ўтказилиб «Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» фанидан институтимиз 800-18 АРХ гурухи талабаси Файзуллаева Шахзода Ў.Т Ядгаров бошчилигида фахрли биринчи ўринни, «Қаламтасвир, рангтасвир ва ҳайкалтарошлик» фанидан умумкасбий йўналишда институтимиз 800-18 АРХ гурухи талабаси Орипов Амирбек Б.У. Хаитов рахбарлигида фахрли биринчи ўринни ва 800-19 АРХ гурухи талабаси Хамидова Мохигул И.И. Тошев рахбарлигида фахрли учинчи ўринни эгаллади. Олимпиада юқори савияда ва кўтаринки рухда ўтказилди.

Ушбу олимпиада жараёни билан бутун республикамиздаги олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари ва устозлари кузатиб бориш  имкониятига эга бўлишди ва бунинг натижасида олимпиада жараёнининг шаффоф ўтказилишига эришилди.

Кафедра жамоаси ушбу олимпиадани ўтказишга барча шароитни яратиб берганлиги учун институт раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиради.

 

  “Чизма геометрия ва мухандислик графикаси” кафедраси мудири Ў.Т.Ядгаров

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.