Blog

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ – АМАЛДА

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ – АМАЛДА

          Президентимизнинг олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш бўйича  қабул қилинган фармон ва қарорларида кўрсатилган устувор вазифалардан келиб чиқиб Бухоро Муҳандислик технология институтида бир қатор диққатга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Интитутда ҳозирги кунда 29 та бакалавриат таълим йўналаши ва 13 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. 8 та факултет, 34 та кафедра, 18 та бўлим, 3 та марказ фаолият кўрсатмокда.

Институтда 2018-2019 ўқув йилида асосий штатда 442 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатди. Улардан 16 нафари фан доктори, 122 нафари фан номзодлари ва доцентлар бўлиб, илмий  салоҳияти  32% ни ташкил етди.

2019-2020 ўқув йилида 7 та янги бакалавриат таълим йўналишлари ва 1 та магистратура мутахассисликлари очилди. Беларусь Республикасининг Могилев давлат озиқ-овқат университети ҳамда  Москва Давлат технология университети базаларида таянч докторантларни тайёрлаш бўйича қўшимча келишувларга эришилди. Жорий ўқув йилидан бошлаб ушбу қўшма таълим дастурларига мувофиқ 12 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича ва 3 та магистратура мутахассислигига қабул амалга оширилди.

2019 йилда институтимиз олимлари томонидан 582,5 миллион сўмлик 5 та давлат грантлари асосида (2 та амалий, 2 та фундаментал ва 1 та ёш олимларнинг амалий гранти) лойиҳа бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Институтнинг буюртмачи корхоналардаги мавжуд муаммоларни илмий таҳлиллар асосида ечиш, фан–таълим–ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида бултур март – август ойларида умумий қиймати 304 миллион сўмлик, жами 34 та хўжалик шартномалари имзоланиб, айни чоғда амалга оширилмоқда. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият натижалари бўйича 1739 номдаги илмий ишлар  эълон қилинди. Бунда салмоқли улушни, яъни 85-90 фоизни хорижий ва республика илмий журналларида чоп этилган мақолалар ташкил этади.

Чоп этилган монографиялар сони 23 тага, интеллектуал мулк агентлигидан олинган патентлар сони 15 тага, муаллифлик гувоҳномалари 34 тага  этди

“Бухоро муҳандислик-технология институти профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчиларни “Scopus”,  “Web of Science”  ва “ScienceDirect” тизимига кирувчи халқаро илмий журналларда илмий мақолалар  чоп этгани ва хорижий тилни ўзлаштиргани учун моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом” ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси ФА илмий – тадқиқот институтларининг етакчи олимларидан 2 нафари олийгоҳимиз таянч докторантларига илмий маслаҳатчи етиб тасдиқланган. Ҳозирги кунда академиклар Н. Юсупбеков, Х. Игамбердиев, Р.Жалилов, М.Мирсаидов, А. Ризаев, Ф. Хошимовлар таянч докторантларнинг диссертация ишларига раҳбарлик қилмоқда.

2019 йилнинг I-II чораги давомида 3 та фан докторлиги ва 18 та фалсафа докторлиги ҳимоялари бўлиб ўтди. 2019 йил, апрел ойида Ёш олимлар кенгаши фаолияти қайта тикланди ва унинг илмий семинарлари жадвал асосида ўтказилмоқда.

Таълим жараёнига жалб қилинган Швеция Қироллик технология университети профессор-ўқитувчиларидан “Мехатроника” кафедраси мудири профессор М.Гримхедин, Москва Давлат технология университети ягона деканати раҳбари Р.Нажметдинов ва институт проректори Н.Садуллаев (координатор), Касбий таълим кафедраси мудири А.Гаффаров ва бошқалардан иборат гуруҳ Академик инновациялар фонди танловларида иштирок этиб Жаҳон банкининг қиймати 80 минг АҚШ доллари бўлган грантларига эга бўлишди.

Маънавий – маърифий ишлар ўқув жараёнларидан ажралмаган ҳолда ташкил этилмоқда. Талабаларни маънавий – ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан етук қилиб тарбиялаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда олиб борилмоқда. Институтнинг 4 та ўқув биносида 4 та ўқув зали, 2 та электрон кутубхона мавжуд бўлиб, 100423 та ўқув қўлланма, 101825 та дарслик, 933 та электрон дарслик ҳамда 525 та pdf форматдаги материаллар, 154 та интернетга уланган компьютерлар ўқитувчи ва талабалар хизматида.

Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида институтда 26 та фан тўгараги, 9 та спорт секцияси, 3 та клуб фаолият кўрсатмоқда. “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидларини қандай тушунаман?” мавзуларидаги мақолалар ижодий танлови ўтказилиб, ғолибликни қўлга киритган 18 нафар талаба институт бюджетидан ташқари маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилди.

Олийгоҳ мажлислар зали, институт ахборот – ресурс марказлари ва талабалар турар жойларида тарихий саналар ва буюк аждодларимиз Алишер Навоий, Захириддин Мухаммад Бобур, Абдулла Қодирий таваллуд айёмларига бағишланган шунингдек, “Китоб – маънавият кўзгуси”, “Китоб – офтоб” мавзуларида адабий кечалар, маънавий – маърифий учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Педагог ходимлар ва талаба – ёшлар  ўртасида “Спорт – соғлик гарови” шиори остида шахмат, шашка, стол тенниси, кураш, баскетбол, югуриш бўйича  мусобоқалар ташкил этилиб, ғолиблар касаба уюшмаси ташкилотининг эсдалик совғалари ва “Фахрий ёрлиқлари” билан тақдирланди.

Талабалар турар жойи, институт ўқув биноларининг фасад қисмлари мукаммал таъмирланди. Шу билан бирга, олийгоҳнинг 1-2-3 ўқув бинолари ҳудуди ободонлаштирилди, янги замонавий дам олиш масканлари яратилди.

Бозорқул Каримов,

“Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти,

фалсафа фанлари номзоди

 

(“Бухоронома” газетасининг 2019 йил 1 сентябр сонида чоп етилган мақола)

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.