ОЛИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИГА ОИД ДОЛЗАРБ МАВЗУДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИГА ОИД ДОЛЗАРБ МАВЗУДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

“Тараққиёт стратегияси” марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда вазирликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, мутахассислари иштирок этиб, олий таълим тизимига жорий этилган янгиликлар ва соҳага оид бир қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбирда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастури доирасида олий таълим тизимида қилинган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Ҳозирги кунда, Республикамизда жами 95 та олий таълим муассасалари ва филиаллар фаолият олиб бормоқда. Бу кўрсаткич 2016/2017 ўқув йилида 77 тани, 2017/2018 ўқув йилида эса 86 тани ташкил этади.2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларида кундузги таълим шакли бўйича қабул квоталарининг ортганлиги билан бир қаторда 51 та олий таълим муассасасида сиртқи таълим, 22 та олий таълим муассасасида махсус сиртқи таълим ва 9 та олий таълим муассасасида кечки таълим шакллари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Матбуот анжуманида иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари вазирлик мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Жумладан, журналистлар олий таълим муассасаларига молиявий эркинлик бериш ва ўзини ўзи молиялаштириш, талабаларнинг қишки таътили қачон бошланиши, иқтидорли талаблар билан ишлаш, улар билимини баҳолаш мезонлари ва соҳага оид бошқа саволларига жавоб олишди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

ахборот хизмати

Translate »