“ОИВ инфекцияси профилактикаси”

“ОИВ инфекцияси профилактикаси”

Бухоро муҳандислик-технология институтида “ОИВ инфекцияси профилактикаси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда ҳозирги кунда бутун дунёда, жумладан мамлакатимизда долзарб муаммо ҳисобланмиш ОИТСга қарши кураш масалалари, ОИВни юқтириб олганлар, оттирилган иммунитет танқислиги синдроми ҳақида тушунча берилди. Шунингдек, ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасида давлат бошқаруви, ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир чора-тадбирлар, ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш каби масалалари ҳамда ёшлар ўртасида олиб борилаётган муайян ишлар ҳақида маълумот берилди.