“Одам савдоси-мудҳиш жиноят” ва “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусидаги тадбир ҳақида

“Одам савдоси-мудҳиш жиноят” ва “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусидаги тадбир ҳақида

    Бухоро муҳандислик-технология институтида “Одам савдоси-мудҳиш жиноят” ва “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусидаги 2019 йил 27 ноябрь куни институт маданият саройида тадбир ўтказилди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича Бухоро вилоят прокуратураси тергов бўлими терговчиси Б.И. Бекмуродов сўзга чиқиб, “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур”, деб таъкидлаганини талаба ёшларга эслатиб ўтди.

Кун тартибидаги ккинчи масала бўйича Бухоро вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси тезкор вакили С.С. Сайфуллоев сўзга чиқиб, “Одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, одамлардан фойдаланиш мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни англатади”-деди мутасадди ходим.

Маърузалардан кейин талабалар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини баён этишди, мутассадилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *