Blog

“Одам савдосига ҳамда терроризм ва диний оқимларга қарши курашиш” мақсадида “Меҳр” деб номланган видеофильмнинг намойиши

Бухоро муҳандислик-технология институти “Кимёвий ва озиқ-овқат технологияси” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари:  Д.Х. Бозоров кириш сўзи билан очиб, тадбирдан кўзланган асосий мақсад ва кун тартиби билан таништириб ўтди. Шунингдек, ўз сўзида институт талабалари ўртасида ёшлар ўртасида маънавиятни юксалтириш, “Одам савдосига ҳамда терроризм ва диний оқимларга қарши курашиш” мақсадида “Меҳр” деб номланган видеофильмнинг намойиши, маънавий-маърифий, тарғибот тадбирларини кенг миқёсда ташкил этиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

 

Факультет мураббийлар кенгашининг раиси: М.Ж.Турдиевага берилди. У “Меҳр” деб номланган видеофильмни намойиш қилишдан мақсад, унинг мазмун-моҳияти  тўғрисида маълумотлар берди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан 2019 йил 30 майида Сириядан ўзбекистонлик 156 аёл ва бола “Меҳр” инсонпарварлик операцияси доирасида махсус авиарейс билан  Тошкентга олиб келинди. ​ Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилишича, фуқароларни Суриядан қайтариш жараёни қийин кечганини эътироф этган.

 

 

 

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.