Нефт ва газ соҳаси етакчи мутахассислари томонидан ишлаб чиқаришннг долзарб масалалари, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларнинг ечимига қаратилган семинар

Back to Posts
Posted by: Jaxongir Saidov Category: Yangiliklar Post Date: 04/30/2019

27.04.2019 йил Бухоро мухандислик технология институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3775-сон қарори 9 –чи банди ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти худудий нефтгаз корхоналари етакчи мутахассислари, яъни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖдан техника бўлими бошлиғи А.Ф.Аминов, асосий ишлаб чиқариш цехи бошлиғи ўринбосари А.Т.Рўзиев ҳамда Газлинефтгазқазибчиқариш МЧЖдан нефт, газ, конденсат ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи С.С.Ражабов, ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Н.К.Мирзаев ва Учқир газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси бошлиғи Ф.Н.Муродовлар “Нефт-газкимё саноати технологияси” таълим йўналиши, “Электроэнергетика” таълим йўналиши ва “Технологик жараёнларини бошқаришнинг автоматик технологиялари” таълим йўналиши битирувчилари билан давра сухбати ўтказишди.

Ишлаб чиқариш етакчи мутахассислари томонидан корхоналарнинг фаолияти, ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммолари, бугунги кунда олиб борилаётган ишлар ва келажакда режалаштирилаётган лойиҳалар, ишлаб чиқариш қурилмаларни ва технологияларни модернизация қилиш бўйича инвестиция киритилиши ҳақида гапириб ўтилди.

Шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналарида талабаларнинг малакавий амалиётларини ва профессор-ўқитувчиларни стажировкаларни ўтказилишини кучайтириш, битирувчиларни ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Талабалар ва профессор–ўқитувчилар томонидан қизиқарли саволлар ва таклифлар давра суҳбатида берилди.

Back to Posts