Blog

“НЕФТЬ-ГАЗ ТЕХНОЛОГИЯСИ” ФАКУЛЬТЕТИ

 

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.И.Мирзакулов

 

БИЗ ЎЗ ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ҲЕЧ КИМГА БЕРМАЙМИЗ!

Бухоро муҳандислик-технология институтининг фаоллар залида 2020 йил         13 октябрь куни “Нефть-газ технологияси” факультети I курс талабалари билан “Бугунги кунда ёшлар тарбияси, эртанги кунимизнинг кафолати” мавзусида ташкил этилган институт раҳбарияти учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институт институт ректори профессор Н.Р.Баракаев, “Ёшлар билан ишлаш” бўйича проректор доцент Ю.А.Шукруллаев, факультет декани доц. Ш.Н.Атауллаев, декан ўринбосарлари Ш.О.Тошев, О.И.Мирзакулов, факультетнинг барча кафедра мудирлари, I курс талабаларининг мураббийлари иштирок этдилар.

Учрашувда институт институт ректори профессор Н.Р.Баракаев сўзга чиқиб, гапни тарбиядан бошлади. У бугунги ёшларнинг ахлоқи, тарбияси тўғрисида жуда куйиниб гапирди Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган.

Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда. Ўз замонида буюк мутафаккиримиз Абдулла Авлоний ҳазратлари: “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот, ё – ҳалокат, ё саодат, ё – фалокат масаласидир” – дея насиҳатлари бугунги кунгача ўз қимматини йўқотган эмас.  Шунинг учун ота-оналарга қарата фарзандингиз учун биринчи навбатда Сиз масъул! – дея сўзини якунлади.

Факультет декани Ш.Н.Атауллаев сўзга чиқиб, институт, факультет тўғрисида маълумот берди ва I курс талабаларини ўқишга киргани билан самимий ва чин қалбдан табриклади.

Сўзга чиққан Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор доцент Ю.А.Шукруллаев, ёшларни талабалик бахти билан табриклаб, бугунги кунда ёшларимизга юртбошимиз томонидан барча имкониятлар яратилганлиги, улар фақатгина аъло баҳоларда ўқишлари, ота-оналари ишонган фарзанд бўлиб етишишларини таъкидлаб ўтди.

“Нефть-газ иши” кафедра мудири Қ.Қ.Шарипов ҳам сўзга чиқиб, кафедранинг хорижий корхоналар билан тузилган шартномалари ва бугунги кунда жуда долзарб бўлаётган ёшларимизни иш билан таъминлаш тўғрисидаги маълумотларни бериб ўтди.

 

 

Share this post