Blog

Мутахассис фанлар ўқув адабиётларининг таълим жараёнига таъсири

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларини амалга оширишда ҳамда замонавий таълим шароитида  сифатли  ўқув адабиётларининг яратилиши ва ўқув жараёнига татбиқ этилиши муҳим аҳамиятга эга.

Ўқув адабиётлар сифатини баҳолаш муаммоларига қаратилган адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, дарсликларни баҳолашнинг илмий усуллари ўтган асрнинг биринчи ярмидан буён олимлар ва педагоглар  диққатида бўлган.

Олий таълим учун мутахассис фанлардан ўқув адабиётларини яратиш назарияси ва сифатини баҳолаш муаммоларига қаратилган изланишлар шуни кўрсатдики, ўқув адабиётларни амалий экспертизадан ўтказишда қуйидаги муҳим жиҳатларни эътиборга олиш катта аҳамиятга эгадир:

– олий талимда мутахассис фанлар ўқув адабиётларининг, ўқув жараёнидаги таъсирини ўрганиш;

– дарслик ҳамда ўқув материалларнинг мураккаблик даражасини баҳолашда талабаларнинг, фанни ўрганиш имкониятлари ва янги методикалари  инобатга олиниши керак;

– дарслик ва ўқув қўлланмалар объектив баҳоланиб камчилиги тузатилгандан кейинги нашрга тавсия этилиши керак;

– дарсликнинг педагогик самарадорлигини аниқлаш – бу методологик тамойил бўлиб, ҳар бир ўқув адабиёти кенг оммавий қўлланилишидан олдин экспертизадан ўтказилиши лозим. Дарсликнинг педагогик самарадорлигини аниқлаш бўйича тажриба синов ишлари уни ўқув жараёнида қўллаш давомида ўтказилади.

Мутахассис фанлар ўқув адабиётларининг таълим жараёнидаги таъсирини ўрганиш ва уларнинг педагогик самарадорлигини аниқлаш бўйича бир нечта касб-ҳунар коллежларида тажриба-синов ишлари ўтказилди. Шунингдек биз томондан касб-ҳунар коллежларининг махсус фанлари ўқув адабиётларининг сифатини баҳолаш бўйича амалий экспертизалар ўтказилди. Экспертизани ўтказишдан мақсад, замонавий таълим шароитида касб-ҳунар таълимини ва ундан олий ўқув юртларига қабул қилинадиган талабаларнинг махсус фан ўқув адабиётлари қанчалик даражада давр талабига жавоб беришини аниқлашдан иборат бўлди.

Мутахассис фанлар ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказишда ахборот-манбалари сифатида қуйидагилар танланди ва амалга оширилди:

  1. Экспертлар ўзларининг фикр-мулоҳаза ва баҳолаш натижаларини махсус «Эксперт баҳолаш» қайдномасига киритдилар.
  2. Экспертларга баҳолаш қайдномасини тўлдиришдан олдин, уларга ўқув адабиётларини амалий экспертизадан ўтказиш дастури ва мақсади тўғрисида олдиндан ахборот берилди ва баҳолаш мезонлари билан таништирилди.
  3. Ўқув адабиётининг таълим жараёнидаги таъсирини ўрганишда талабаларнинг иштироки таъминланди.

Мутахассис фан бўйича ўқув адабиётларининг кўрсаткичлари бўйича сифатини, ҳамда талабалар билим, кўникмаларини баҳолаш учун қуйидаги текшириш-воситалари ишлаб чиқилди:

  1. Баҳоловчи профессор-ўқитувчилар учун «Эксперт баҳолаш» қайдномаси.
  2. Талабалар мутахассис фанларининг ўқув материалини мустақил ўрганишларида уларнинг билимларини баҳолаш учун тестлар ва назорат саволлари.
  3. Талабаларнинг назорат ва тест саволларидан олган балларини киритиш учун қайднома.

Ўтказилган экспериментлардан шуни хулоса қилишимиз мумкинки, бугунги кунда талабаларнинг ўқув адабиётларини мустақил ўрганиш қобилиятларини ривожлантиришга эътиборни қаратишимиз лозим.

БухМТИ “ТМЖ” кафедраси

ўқитувчи-стажёри Темиров А.А.

Share this post