Blog

Муносибларга муносиб эътироф.

Янги йил байрамига пухта тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этиш мақсадида ҳар йили янги йил байрами арафасида Бухоро муҳандислик-технология институтити биноларининг кўринишини янги дизайнда ҳамда байрамона кўринишда безатиш бўйича кўрик-танлов ташкил этилади.

Анъанага содиқ қолган ҳолда бу йил ҳам таълим муассасасида кўрик-танлов ташкил этилиб, танлов давомида бинолар фасади ранго-ранг ёриткичлар ва чироқлар билан бурканди, шунингдек, мавжуд эшик ва деразаларга қорбобо ҳамда қорқиз расмлари чизилиб, ҳудуддаги барча дарахтлар ва арча шохлари байрамона ўйинчоқлар билан безатилди. Хуллас, бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир орқали Бухоро муҳандислик-технология институтига янги йил шукуҳи кириб келди десак, муболаға бўлмайди.

Институтнинг ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан ташкил этилган жорий йилги танловнинг «Энг яхши янги йил безаги» номинацияси бўйича бино аниқланиши бир қанча баҳсларга сабаб бўлишига қарамасдан муносиб номзод аниқланиб, танлов якунига кўра институтнинг барча бинолари ғолибликка лойиқ деб топилди.

Бухоро муҳандислик-технология институти ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Элбекова Эъзоза

Share this post