Blog

МУНОСАБАТ: ҲАМЖИҲАТЛИК ВА ҚАТЬИЙ ИТОАТ – БУГУНГИ КУННИНГ ТАЛАБИ

Гўзал кунлар келишини кутма.

Унга томон бормоғингни унутма.

Жалолиддин РУМИЙ

Бугун биз шиддат билан ўзгариб бораётган замонда яшамоқдамиз. Халқимиз бошига кутилмаганда, тўсатдан тушган “коронавирус” деган балони қандай қилсакки ҳамжиҳатликда бирга енга олсак. Бу борада юртбошимиз Ш.Мирзиёв бошчилигида жуда кўп хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш керакки, пандемия ва карантин билан боғлиқ мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, халқимиз тушкунлик ва саросимага тушгани йўқ. Албатта, биз яхши тушунамиз, уйда ўтириш осон иш эмас, лекин биз айни пайтда элимизнинг соғлиғини ва ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул восита сифатида шу тавсияга амал қилишга мажбурмиз, дейди Президент Шавкат Мирзиёев.

Бугун дунёнинг барча пучмоқларида таҳликали бир шарпа кезиб юрибди. Кезганда ҳам, кўринмас қўли билан инсонларнинг ширин жонига чанг солиш ҳаракатида бўлмоқда. Унинг яна бир даҳшатли изи жаҳон иқтисодиётини таназзулга етакламоқда. Фаровонлик ва тараққиётга зарба бермоқда. Кун-у тун шовқинга тўлган шаҳарлар бирин-кетин жимгина бўшаб қолмоқда… Бу машъум пандемиянинг дунё ва биз кутмаган манзаралари… Ҳали яна нималар рўй беришини эса ҳеч ким билмайди… Аммо халқимизнинг қалбида бир ишонч борки, бу синовлардан талафотсиз ўтиш умиди – Аллоҳнинг марҳамати, давлат раҳбарининг оқилона сиёсати, миллат бирдамлигига ишончдир.

Ҳақиқатан ҳам халқимиз тушунган, сабр тоқатли халқдир. Тарихдан маълумки, халқимиз бошидан не-не азоб-уқубатларни кечирган. Шуларнннг барчасига сабр-тоқат, чидамлилик, бир-бирига ёрдам, меҳр-оқибат, ғурур, мардоналик билан бардош бериб келган халқ бу. Яқинда Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига ҳам 75 йил тўлади. Халқимиз бир ёқадан бош чиқариб, очарчиликка ҳам чидаган, аёллар, ёш келинчаклар, отасиз қолган болалар – шундай оғир мусибатда ҳам халқимиз чидаб, туриб берган. Уруш йилларида турли миллатларнинг етим қолган 15 боласини асраб олган, уларга таълим-тарбия берган тошкентлик Шомаҳмудовлар оиласини бир эсланг. Бугунги кунда биз жуда ҳушёр, ҳар қандай ёлғонларга, иғволарга эътибор бермаслигимиз, юртбошимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган бугунги ислоҳотларни бажариб, шахдам қадамлар билан илгарилаб боришимиз керак.

Одатда, ватан ва халқ олдида катта ва масъулиятли, залворли ва буюк ишлар турганида давлат раҳбари мурожаатнома эълон қилади. Бу тарихда бор бўлган ҳақиқат.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ҳам бугунги вазиятни тўлиқ назорат остида эканини алоҳида таъкидлаб, халқимизга мурожаат қилди: “Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли равишда ёндашмоқда. Шунингдек, мурожаатномада қуйидаги масалага эътиборини қаратган: “Ҳозирги вазиятда айрим масъулятсиз, ҳақиқий ҳолатдан бехабар ва ўзини “пиар қилиш”ни яхши кўрадиган одамлар турли миш-миш ва уйдирмаларни тарқатишга уринади”.

Ҳақиқатан ҳам бугунги вазиятдан фойдаланиб, “Internet” веб-сайтларида баъзи-бировлар ёлғон маълумотларни ташлаб, халқ қалби ва онгига ваҳима солиб қўрқитиши мумкин. Улар мамлакат ривожига қарши бўлган, юртимиз ривожини кўролмайдиган кимсалардир. Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси раиси, раҳматли Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф (Жойлари жаннатда бўлсин) бундай одамлар тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирган эдилар: “Сен ҳеч қачон бировга лой чаплашга уринма… Отган лойинг унга тегмаслиги мумкин…! Лекин сени қўлинг ифлослигича қолади”.  Бас шундай экан, қўлингизни ифлос қилманг, эл-юрт олдида, яқинларингиз олдида, ота-онангизни юзини ерга қаратманг. Вақти келиб Аллоҳ Сизга ўз ажримини беради. Бу муқаррар. Ундан кўра Сиз яқинларингизга, ота-онангизга, ака-укангизда, опа-синглингизга, яқин қариндошларингизга, бева-бечораларга, муҳтож оилаларга қўлингиздан келгунча ёрдам беринг. Бировни ғийбатини қилиб, ўзингизча бошқаларга ақл ўргатгандан кўра, раҳбарларга хушомадгўйлик қилиб, ёлғон бидъатларни тўқигандан кўра, савобли ишларни қилсангиз, Яратгандан албатта қайтади, Бунга ишонинг!

Бизнинг соғлигимиз биринчи навбатда ўзимизга, қолаверса фарзандларимизга, яқинларимизга керак эмасми? Бугунги мураккаб бир даврни бошдан кечирмоқдамиз. Бундай вазиятда биз юқорида таъкидлаганимиздек, сабр-тоқатли бўлишимиз, уйда ўтириб ўзимизни бу балодан асрашимиз лозим. Баъзилар бировлар бунчалик сабр-тоқатсизмиз? Президент томонидан қилинаётга саъ-ҳаракатлар ким учун? Сиз-у биз учун қайғураётган, ўзини ўт ва чўғга ураётган юртбошимиз. Мирзиеёв бу борадаги ҳатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайлик, ахир. Юқорида таъкиданганидек, кўпни кўрган, синовларда тобланган, мард ва матонатли халқимиз   билан бу вақтинчалик қийинчиликларни биз, албатта енгиб ўтамиз. Ўзбекистон Халқ шоири раҳматли (жойи жаннатда бўлсин) Абдулла Орипов Давлат Мадҳиямизда ёзганидек “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон”, демак биз чиндан ҳам юртбошимиз таъбири билан айтганда “Мана шундай мураккаб ва синовли дамларда биз улуғ ва меҳнаткаш халқимизинг қудрати ақл-заковати ва сабр-матонати, меҳр-оқибати ва самимийлиги билан ушбу оғир синовларни ҳам, албатта енгиб ўтамиз.

Бинобарин, биз бугунги тезкор ахборот асрида яшар эканмиз, ана шундай пайтда бизни уйда ўтиришимиз осон эмас, лекин айни пайтда биз ўз соғлигимизни, яқинларимиз ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳам энг мақбул восита сифатида шу тавсияга амал қилишга мажбурмиз…

Бундай вазиятда биздан талаб қилинадиган асосий вазифа  – бизга берилган барча вазифа ва топшириқларни ўз вақтида бажаришимиз, ўқитувчи сифатида жорий этилган масофавий таълим орқали талаба-ёшларга билим бериш, уларни билимини “MOODLE” тизими орқали баҳолашни аввал  ўзимиз ўрганишимиз, талаба билан масофадан туриб мулоқотни ўрнатишимиз зарур. Бу дегани уйда ўтириб ҳам бемалол масофадан ўқиб, ўрганишимиз мумкин.

Бундай имкониятларни, шарт-шароитларни яратиб берган авваламбор юртбошимиз Ш.Мирзиёевга, қолаверса, Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Н.Баракаевга, ўқув ишлари бўйича Ш.Ҳожиевга, барча факультет деканларига, кафедра мудирларига, институтимиз профессор-ўқитувчиларига, “Ахборот-ресурс маркази”да кеча-ю-кундуз тинмай меҳнат қилаётган ходимларга ўз миннадорчилигимизни билдирамиз. Сиз биз учун шунча шароит яратиб, меҳнат қилаётган экансиз, биз албатта уйда ўтириб, масофадан туриб, барча берилган топшириқларни бажарамиз! Биз албатта “коронавирус” – деган балони биргалик, ҳамжиҳатликда енгамиз!!!

 Бухоро муҳандислик-технология институти доценти

Мухамеджанова Л.П.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.