Blog

Миллий каштачилик ва замонавий дизайн: анъана ва креативлик

«Енгил саноат технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси Гуландом Жабборовна Ражабова томонидан, 2020 йил 5 июнь куни 14.00 да К-1  300  дарс хонасида “Миллий каштачилик ва замонавий дизайн: анъана ва креативлик” мавзусида маҳорат  дарс ўтказилди.

Ўзбек халқининг миллий маънавияти, қадриятлари, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш билан бирга амалий санъатнининг ривожланиши, хотин-қизларни иш билан таъминлаб, янги иш ўринларини яратиш, ёшларга миллий қадриятларни сингдириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, уларнинг бандлиги, даромадлари ва турмуш даражасини ошириши, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишига асосланганлиги, Ўзбекистоннинг  ҳар бир ҳудуди ўзининг қадимий анъанаси, иқлими, яшаш шароити, урф-одатлари, қадриятлари бўйича бир-биридан ажралиб туриши, миллий каштачиликнинг ўзининг кўриниши билан фарқ қилиб туриши, миллий каштачиликнинг замонавий дизайн анъанаси ва креативлиги билан хорижий давлатлардан келадиган сайёҳларнинг қизиқиши кундан кунга ортиб бораётганлиги ҳақида маълумот берилди.

 

«Енгил саноат технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси

 Гуландом Жабборовна Ражабова

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.