Blog

“Механика асослари” кафедраси профессор ўқитувчилари ўзларига бириктирилган ҳамда таълим олган мактабларига ташриф буюрдилар

2019 йилнинг 19 мартидаги Ўзбекистан Республикаси Президенти томонидан кўтарилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббус юзасидан комплекс чора- тадбирларни ҳамда Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 9 августдаги 723-сонли буйруғида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида институтга бириктирилган мактаб ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида  “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган комплекс ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини  амалга ошириш мақсадида Бухоро мухандислик технология институти “Механика асослари” кафедраси профессор ўқитувчилари ўзларига бириктирилган ҳамда таълим олган мактабларига ташриф буюрмоқдалар.  Навбатдаги ташриф 2019 йилнинг 25 сентябрда кафедра катта ўқитувчиси  Р.Шамсиев томонидан ўзи ўқиб илм олган Ғиждувон туманидаги 45-сонли ўрта таълим мактабига амалга оширилди.

Тадбирда Ғиждувон туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси Н Саъдуллаев иштирок этди.

Бухоро муҳандислик технология институти “Механика асослари” кафедраси катта ўқитувчиси Р Шамсиев шу мактабда 1977 – 1987  йилларда аъло баҳоларда ўқиганлиги айтиб, ёшларни Республикада охирги вақтларда ёшларга яратилган шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда илм ва ҳунар ўрганишга, ҳамда улуғ аждодлармизга мос бўлишга даъват этди.

Мактабнинг иқтидорли ўқувчилари  Ғиждувон туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси  Н Саъдуллаев,  ҳамда Бухоро муҳандислик технология институти “Механика асослари” кафедраси катта ўқитувчиси Р Шамсиевлар  томонидан қизиқарли бадиий китоблар билан тақдирланди.

 

 

Share this post