Blog

“Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?”

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан 2020 йил 17 январда тасдиқланган 2020 йилда ёшлар ўртасида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан “Йўл харитаси”нинг 22-бандида белгиланган вазифалар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 330-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” мавзусида “Энг яхши мақола” номинациясида масофавий мақолалар танлови ўтказилди. Танловда барча факультет талабалари фаол иштирок этдилар.

Академик гуруҳлар ва факультетлар кесимида “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” шиори остида “Энг яхши мақола” номинациясидаги масофавий мақолалар танловида жами 41 та иншолар топширилиб, факультетлардан ғолибликни қўлга киритган энг сара мақолалар ҳакамлар Ҳайъати томонидан баҳоланди ва қуйидаги ўринлар белгиланди:

 

1-ўринМардонов Шахруз – “Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факультети 700-19 ТЖБ гуруҳи талабаси (Илмий раҳбар: “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Б.Т.Мирзақулов);

2-ўринГадоев Санъат – “Энергетика” факультети 608-17 ЭЭЭ гуруҳи талабаси (Илмий раҳбар: “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, доцент Э.Зоиров);

3-ўринДилова Зилола – “Енгил саноат” факультети 300-18 ЕСТ гуруҳи талабаси (Илмий раҳбар: “Енгил саноат технологияси” кафедраси доценти Ҳ.Саидова);.

Танловнинг асосий мақсади – ёшлар ўртасида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, уларни турли экстремистик оқимларга қўшилиб кетишининг олдини олиш, институтда ёшларни дунёвийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, талабаларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат.    

Ф.Баротова – Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва

маърифат бўлими услубчиси

Share this post