“МАТЕРИАЛЛАР ҚАРШИЛИГИ” ФАНИДАН МАСТЕР КЛАССЛАР ЎТКАЗИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
“МАТЕРИАЛЛАР ҚАРШИЛИГИ” ФАНИДАН МАСТЕР КЛАССЛАР ЎТКАЗИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
БМТИ “Механика” кафедраси доцентлари: Бибутов Н.С.,
Хожиев А.Х. Гаффаров Х.Р., Муродов Ш.М.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларига етказиб берилган ўқув лабораториялари ускуналаридан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги” 2017 йил 16 октябрдаги № 766 сонли буйруғига асосан доимий равишда “Механика асослари” кафедрасида “Материаллар қаршилиги ” фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича мастер класслар ва ўқув семинарлари ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги мастер класс кафедра доценти Н.С.Бибутов томонидан 2019 йилнинг 22 сентябрида ўтказилди.
Кафедрада ҳозирги пайтда Германиянинг DiChTe GmbH фирмаси томонидан ўрнатилган “Материаллар қаршилиги” лаборатория ускуналари жами 16 та бўлиб шундан 5 таси компютерда бошқарилади ва 11 тасидан механик усулда фойдаланиланиш имконияти мавжуд.
Соҳага тегишли магистрлар ва илмий тадқиқотчилар ушбу қурилмалардан тажриба-синов ишларини ўтказишда фойдаланишлари мумкин. Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари уларга амалий ёрдам беришга тайёр.
Leave a Reply