Blog

Масофали таълим ва ижтимоий тарбия узвийлиги фаровонлик гарови

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бух МТИ БТ маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар

Дониёр Ғафуров

            Кундалик матбуотдан хабарингиз бор, бутун дунёда, жумладан республикамизда ҳам касалликка чалинганлар сони тобора кўпайиб бораётгани барчамиздан, бутун халқимиздан ҳушёрлик ва огоҳликни кескин кучайтиришни, карантин билан боғлиқ жорий этилган барча тартиб-қоидаларга сўзсиз ва қатъий амал қилишни талаб этмоқда деб Президентимиз  Ш.Мирзиёев таъкидламоқда..

Айнан шу мақсадда Президентимиз Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.  Иқтисодиётимизнинг асоси ва аҳолининг асосий қисми истиқомат қиладиган қишлоқ хўжалигидаги ҳолат бу албатта барчамиздан катта масъулиятни талаб қилади. Жамиятдаги мувозанатни таъминлаш фақат ҳукумат вакилларининг вазифаси эмас, балки халқимизнинг ҳам олдида турган долзарб муаммодир. Хўш айнан бугунги кунда яъни карантин пайтида республикамиз тараққиётида муҳим ўрин эгаллаган таълим тизимидаги вазият қандай деган савол барчамизни қизиқтириши табиийдир?.          Шахсан президнтимизнинг мурожаатларидан сўнг ижтимоий тармоқларда ёшларимиз томонидан турли хил ижтимоий роликлар кенг тарқаб кетди. Бу шунчаки президент мурожаатидан кейинги воқеаларми ёки аслида ҳам ёшларимиз бугунги кундаги ҳолат бўйича тушунчага эгами. Албатта эртанги кун эгалари ва юрт ривожидан, ижтимоий ҳаётнинг яхшиланишидан ассий манфаатдор бўлган ёшлар тушуниб етишдики, бугунги вазиятда масофали таълимдан унумли фойдаланиш ва уйда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, асосан бадиий адабиётлар мутоаласи, мутахасисликлари бўйича мавжуд адабиётларни ўзлаштиришлари шарт эканлигини билиб ҳаракат қилмоқдалар. Жумладан Бухоро муҳандислик технология институти талабалари ҳам масофали таълим тизимидан фойдаланиш билан бирга, ўз уйларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда ота-оналарига кўмакчи бўлмоқдалар. Ҳар бир онгли мавжудот биладики уни харакатга келтирувчи энергия бу озиқ-овқат маҳсулотларидир. Айнан шу мақсадда ёшларимиз озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ота-оналарига кўмакчи бўлмоқдалар. Асосий мақсад карантин вақтида халқимиз дастурхонидан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари узилмаслигига ҳаммамиз бирдай масъулмиз. Бизнинг ёшлар бу оғир кунларни енгишда бир тану бир жон бўлиш кераклигини ва ҳукуматимиз томонидан қўйилган талабаларга риоя қилиш лозимлигини тушуниб етганлар. Биз бирмиз ва биргаликда каронавирусни енгамиз.

 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.