Blog

МАСОФАВИЙ ЎҚИТИШДА ҲАМ ТИЛ, ҲАМ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ.

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалиши олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин шароитида таълим муассасалари, жумладан, олий ўқув юртлари вақтинча ёпилган бўлса-да, талабалар учун таълим жараёни тўхтаб қолгани йўқ. Уларга таълим масофавий усулда олиб борилмоқда.

Масофали таълим-бу, замонавий АКТ ёрдамида масофавий ўқитиш жараёни қўлланадиган, таълим даражасини тасдиқдовчи, таълим олишнинг педагогик тизимидир. Масофавий таълим-ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, масофадан туриб, ўқув ахборотларининг алмашувини таъминлайдиган, ўқув жараёнини олиб бориш ҳамда бошқариш тизимини амалга оширадиган билим ва кўникмаларни эгаллаш жараёнидир. Масофавий таълим-бу, муайян соҳада мутахассислар тайёрлаш тизимидаги барча фанларни комплекс тарзда масофавий ўқитишга асосланган, бироқ, комплекс доирасида ўқиш жараёни учун қатъий белгиланган жой ва вақт мезони шартли ўрнатилмаган таълим шаклидир.

Интернет тизими ва АКТ имкониятларидан МТда фойдаланиш аввало таълим сифати, ижтимоийлиги, оммабоплиги ҳамда иқтисодий жиҳатдан ҳаммага мақбул бўлишлигини таъминлайди.

Ушбу вазифаларни янада муваффақиятли бажарилиши учун бу борада ўз ижобий натижасини бера оладиган янги инновацион чора-тадбирлар ҳамда таклифлар ишлаб чиқилиб соҳа амалиётига жорий қилиниши зарур. Шундай тадбирлардан бири ривожланган мамлакатлар таълим тизимида сифатли кадрлар тайёрлаш учун кенг кўламда самарали қўлланилаётган ўқиш жараёни замонавий АКТларга асосланган масофавий таълим (МТ) шаклидир. Таълим тизими тажрибалари кўрсатмокдаки, ўқув жараёнида интернет тизими ва АКТни янги билимларни эгаллаш, сақлаш, узатиш ҳамда амалий қарорлар қабул қилиш воситасига айлантириш ҳисобига кадрларнинг сифат даражасини тубдан яхшилашнинг имкониятлари тобора кенгайиб бормокда. Булардан ташқари МТни анъанавий ўқитиш шаклига таққослаганда бир қатор афзалликлари ҳамда ижобий жиҳатлари мавжуд. Таъкидлаш керакки, ўқитишнинг замонавий МТ шаклини мамлакатимиз олий таълим тизимида самарали жорий этиш учун етарли имкониятлар мавжуд.
Масофавий ўқитишзамонавий таълимнинг энг муҳим ва тобора оммавийлашиб бораётган шакли саналади. Замонавий шароитда ахборот-коммуникацион технологияларнинг тезкор ривожланиши таълим жараёнида уларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун қулай шароитни вужудга келтирди. Айни вақтда етакчи хорижий мамлакатлар масофадан ўқитиш борасида бой тажриба тўпланган.
МТга қуйидаги бешта асосий ҳолат билан тавсифланувчи таълим сифатида қараш мумкин:

  • ўқитувчи ва ўқувчининг мавжудлиги;
  • таълим жараёнининг маълум масофада амалга оширилиши;
  • ўргатувчи ва ўқувчининг ўзаро иккиёқлама мулоқоти;
  • масофавий ўқиш учун мўлжалланган махсус материаллар;
  • мавжудлиги;
  • ҳар икки томоннинг компьютер ва бошқа техника ва коммуникация;
  • воситалари билан таъминланганлигидир.

Бу ўз навбатида, олий таълим тизимида, хусусан, кундузги таълимда  масофавий ўқитишда  тажрибамиз етарлими деган ўринли савол туғилади. Шу жиҳатдан  олиб қараганда, бизнинг Бухоро муҳандислик-технология институтида бу муаммо ечими қандай бўлмоқда? Аввало, таъкидлаш керакки, интернет маълумотларига таянадиган бўлсак, жаҳоннинг турли  олий ўқув юртларида коронавирус пандемияси  хуружи даврида турлича йўл тутиляпти. Айтайлик, баъзилари бир неча ҳафтага ёки  семестр охиригача онлайн ўқитиш режимига ўтаётган бўлса, айримлари ўз фаолиятида вақтинчалик  танаффус эълон қиляпти. Бошқалари эса талабаларни  тўлиқ масофавий ўқитишга ўтган.

Мамлакатимизда олий  таълим тизимида  онлайн ва масофавий ўқитиш махсус сиртқи таълим шаклида ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида  қўлланилаётганлигига ҳали кўп бўлгани йўқ. Бизда бу борада  катта тажриба тўпланган, деб бўлмайди. Шунга қарамай, республикамиз олий таълим муассасалари, жумладан,  бизнинг институтимизда юза келган мураккаб шароитда  ўз фаолиятини  давом эттириш учун барча техник имкониятларини ишга солмоқда.

Институтимизда талабалар учун масофавий таълимни ташкил қилиш  бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Профессор-ўқитувчиларимиз учун Moodle платформасига маълумотларни жойлаштириш, интернет таълим ресурслари, вебинарлар (интернет орқали семинар ёки онлайн семинар)ни ташкил қилиш  масалаларига бағишланган ўқув семинарлари ўтказилди.

Карантин муносабати билан  жорий йилнинг 16 мартидан талабаларга таътил берилгач, коронавирус тарқалиши бўйича вазият янада мураккаблишиши эҳтимолдини инобатга олиб институтимиз жамоаси Moodle платформасига жойлаштирилган ўқув назорат материалларини  қайта кўриб чиқиш, уларни тартибга келтириш, тўлдириш ва такомиллаштириш борасида  қатор ишлар  амалга  оширилди.

Онлайн ва масофали  ўқитиш  учун авваламбор, бир қанча шартлар бажарилиши керак. Бунда, аввало, интернет алоқасининг  мавжуд бўлиши  ва бошқа техник  шароитлар мавжудлиги талаб этилади. Профессор-ўқитувчиларнинг уйдан туриб ишлаши инобатга олиниб,  уларнинг интернетга уланиш имкониятлари ўрганилди. Масофавий таълим шароитида профессор-ўқитувчи  ва талабалар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш учун муайян шарт-шароитни ва дастурий маҳсулотларнинг бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари  институт профессор-ўқитувчиларига онлайн таълимни йўлга қўйишда видеомулоқот ўрнатиш учун Zoom ва бир қатор дастурлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Бундан масъулиятли ишларни амалда бажариш учун институт АТМ ходимлари бор билим ва кўникмаларини ишга солиб холис ёрдам бериб келмоқдалар.Ҳа, масофовий таълим кўпчилик олий таълим муассасалари қатори институтимиз учун ҳам илк тажрибадир. Талабаларга ўқув маълумотларини етказиш, уларнинг  саволларига жавоб бериш, бажарган топшириқларни текшириш ва баҳолашдан ташқари, уларни психологик қўллаб-қувватлаш каби масалаларни ҳам ҳал қилишимиз лозим.Кўплаб талабаларимиз бундай мададга ижобий муносабат билдириб, вақтдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётганлиги, масофадан таълим олиш, онлайн тадбирларда иштирок этишга тайёр эканликлари тўғрисида лавҳалар тайёрлаб жўнатмоқдалар.

Шуни таъкидлаш керакки, илмий педагогик жамоамиз карантин даврида масофавий ўқитиш бўйича хорижда тўпланган илғор тажрибаларни ўрганиш, уни қўллаш бўйича кўплаб таклифлар билдирилмоқда.

Саттарова Нодира Насиллоевна.

Тўқимачилик технологияси ва дизайни кафедраси ассистенти.

Share this post