Blog

Масофавий таълим ва ижтимоий тарбия узвийлиги фаровонлик гарови

Кундалик матбуотдан хабарингиз бор, бутун дунёда, жумладан республикамизда ҳам касалликка чалинганлар сони тобора кўпайиб бораётгани барчамиздан, бутун халқимиздан ҳушёрлик ва огоҳликни кескин кучайтиришни, карантин билан боғлиқ жорий этилган барча тартиб-қоидаларга сўзсиз ва қатъий амал қилишни талаб этмоқда, деб таъкидламоқда муҳтарам президентимиз  Шавкат Мирзиёев.

Айнан шу мақсадда Президентимиз Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди. Иқтисодий салоҳиятимизнинг катта улушини ташкил қиладиган қишлоқ хўжалигидаги бугунги ҳолат албатта барчамиздан катта масъулиятни талаб қилади. Жамиятдаги мувозанатни таъминлаш нафақат ҳукумат вакилларининг вазифаси, балки халқимизнинг ҳам олдида турган долзарб муаммодир. Хўш айнан бугунги кунда, яъни карантин пайтида республикамиз тараққиётида муҳим ўрин эгаллаган таълим тизимидаги вазият қандай деган савол барчамизни қизиқтириши табиийдир.

Муҳтарам президентимизнинг халқимизга қилган мурожаатларидан сўнг ижтимоий тармоқларда ёшларимиз томонидан турли хил ижтимоий роликлар кенг тарқаб кетди. Албатта эртанги кун эгалари ва юрт ривожидан, ижтимоий ҳаётнинг яхшиланишидан асосий манфаатдор бўлган ёшлар тушуниб етишдики, бугунги вазиятда масофавий таълимдан унумли фойдаланиш ва уйда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, асосан бадиий адабиётлар мутоааласи, мутахасисликлари бўйича мавжуд адабиётларни ўзлаштиришлари шарт эканлигини билиб ҳаракат қилмоқдалар. Жумладан, Бухоро муҳандислик-технология институти талабалари ҳам масофавий таълим тизимидан фойдаланиш билан бирга, ўз уйларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда ота-оналарига кўмакчи бўлмоқдалар. Ҳар бир инсон унинг яшашини таъминловчи энергия манбаи бу озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолидан эканлигини яхши билади. Айнан шу мақсадда ёшларимиз озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ота-оналарига кўмакчи бўлмоқдалар. Асосий мақсад халқимиз дастурхонига йил бўйи узлуксиз равишда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришдан иборатдир. Бизнинг ёшлар бу оғир кунларни енгишда бир тану бир жон бўлиш кераклигини ва ҳукуматимиз томонидан қўйилган талабаларга риоя қилиш лозимлигини тушуниб етганлар. Биз бирмиз ва биргаликда коронавирусни енгамиз.

Дониёр Ғафуров Бух МТИ “Энергетика” факультети

декан ўринбосари 

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.