Blog

Мамлакатимизда спорт-соғломлаштириш масканлари яна халқимиз хизматида

Мухтарам Президентимиз жаннатмакон юртимизнинг равнақини юксакларга кўтаришда тинимсиз жонбозлик кўрсатиб келар эканлар, барча соҳаларда халқимизга кўплаб имтиёзлар тақдим этиб келмоқдалар. Зеро, Юртбошимизнинг таъбирлари билан айтганда, барча нарса, жумладан, Қонунлар, қоидалар,техника-технологиялар, тараққиёт— барчаси  Инсон манфаати учун хизмат килиши лозим.

Юртбошимизнинг саъй-харакатлари билан жорий килинган беш ташаббуснинг бири ҳисобланган спорт бугунги кунда мамлакатимизни бутун дунёга танитишда давом этиб келмоқда. Ўзбекистонлик кўплаб спортчилар Жахон чемпионатларида фахрли ўринларни эгаллаб, юртимиз довруғини кўкларга кўтаришда ҳисса қўшиб келмоқдалар. Бизга маълумки, хеч қачон эскирмайдиган, доимо долзарб мавзу ҳисобланган, саломатликнинг мухим омилларидан бири бўлган хамда кундалик турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланган- спорт ҳаётимизнинг доимий энг мухим омилларидан бири колади.

Мамлакатимизда спортнинг турли кўринишлари бўйича мусобақалар, пандемия саабабли вақтинча тўхтатилган булса-да, турли спорт тўгараклари, клублар, спорт-соғломлаштириш бўлимлари, машғулот заллари фаолиятига босқичма-босқич рухсат берилмоқда ва айрим спорт-соғломлаштириш  муассасалари бугунги кунда ўз фаолиятини ғайрат ва масъулият билан давом эттирмоқда. Хусусан, таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилган спорт клублари, жумладан, Бухоро Мухандислик-Технология Институти ҳузурида ташкил этилган Бух МТИ спорт клубида бутун институт профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари доимий равишда факультетлараро спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб келадилар. Бунда хар йили эркак ва аёллар орасида стол тенниси, шахмат, шашка, эркаклар орасида волейбол, футбол, баскетбол ва бошка спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.  Жорий йилнинг қишки ва ёзги спартакиадасида хам институтимизнинг кўплаб профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда фаол иштирок этишди.

Бухоро вилоят Болалар ва Ўсмирлар Спорт Мактаблари ва улар ҳузуридаги барча Спорт Федерациялари эса интернет тармоқлари орқали онлайн спорт машғулотларини фаол олиб бормоқда. Бунда болалар ва ўсмирлар ўта фаол иштирок этиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда колиб турли спорт машғулотларини олиб бормоқдалар, улар тақдим этаётган видеолавҳалар бунинг ёрқин ифодасидир. Онлайн спорт машғулотларида нафақат болалар ва ўсмирлар, балки уларнинг ота-оналари хам фаол иштирок этмоқдалар. Зеро, спорт—саломатлик гарови, соғлом турмуш тарзини шакллантирувчи восита, иммунитетни кучайтириш манбаи эканлигини барчамиз яхши англаймиз.

Мухтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, жаннатмакон юртимиз келажаги—ёшлар қўлида, ва бу ёшлар, албатта, хар томонлама соғлом, баркамол, жисмонан ва маънан етук, юксак савияли ва эркин фикрловчи, малакали кадрлар бўлиб етишишлари лозим. Шундай  экан, биз, Жаннатмакон Ўзбекистон фарзандлари, хаммамиз бир ёқадан бош чикариб, аҳил-иноқ бўлиб, юртимиз келажаги учун, равнақи учун, шундай фаровон ҳаётимиз бардавомлиги учун ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим!

Мамлакатимизда яратилаётган барча шарт- шароитлар халкимиз манфаати учун хизмат қилиб келмоқда. Кайси соҳага назар ташламайлик, хоҳ у тадбиркорлик соҳаси булсин, хоҳ ижод соҳаси, хоҳ спорт соҳаси бўлсин, хоҳ илм-фан соҳаси, барча жабҳаларда юртимиз равнақи, халкимиз манфаати, саломатлиги ва фаровонлиги йўлида мухтарам Юртбошимиз одилона қарорлар чиқармокдалар, биз, ёшларга чексиз имкониятлар эшигини очиб бермоқдалар, ва биз, шу кунлар учун Яратганга чексиз шукроналиклар келтиришимиз лозим хамда бундай шарт-шароитларнинг қадрига етмоғимиз лозимдир. Зеро, Аллохнинг назари тушган шу юртимиз тупроғи олтинга тенг, уни кўзимизга сурсак хам оздир.

БухМТИ Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчилари

                                                                                                                           Шарипова Мехринисо Шавкатовна, Сидиқова Нозгул Набиевна.

Share this post

Comments (5)

Leave a Reply

Your email address will not be published.