Blog

Магистрларга диплом топшириш маросими

2019 йил 8 июл куни Бухоро муҳандислик-технология институтида битирувчи магистрларга диплом топшириш маросими бщлиб щтди. Унда битирувчи магистрлар , ота-оналар ва ишлаб чиыариш корхоналари вакиллари иштирок этдилар. Тадбирни институт ректори Н.Баракаев кириш сўзи билан очиб берди. 2018-2019 ўқув йилида Бухоромуҳандислик-технология институтини 92 нафар магистратура талабалари битиришди. Жумладан, Электр механикаси мутахассислиги бўйича 13 нафар, Электротехник мажмуалар ва тизимлар – 6 нафар, Кимёвий ва нефтгазкимёвий технологиялар – 21 нафар, Нефт ва газ конлари машиналари ва жиҳозлари -3, Енгил саноат машиналари ва аппаратлари -10, Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот коммуникация тизимлари-15, Юқори молекулали бирикмалар кимёвий технологияси (полимерлар ишлаб чиқариш технологияси) -8, Технологик машина ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш -7 ва Касбий таълим мутахассислиги бўйича 9 нафар магистрлар ўз диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилиб диплом олишга сазовор бўлдилар.Магистрлик диссертациялари мавзулари аксарияти ишлаб чиқариш корхоналари буюртмалари асосида бажарилган бўлиб, ишлаб чиқариш корхоналарни модернизациялаш, мавжуд технологик жараёнларни замонавий микропроцессор тизимлари асосида бошқаришни такомиллаштириш, маҳаллий хом-ашёдан фойдаланиб ва иккиламчи маҳсулотларни қайта ишлаб, янги импортни ўрнини босадиган самарали композицион полимер тўлдирувчи материаллар олишга, табиий газ ва нефт маҳсулотларини тозалаш усулларини тадқиқ этиш, кам харажатларни технологияларни таклиф этиш ва ёнилғи сифатини яхшилаш, нефт ва газ чиқиндиларини утилл ва иккиламчи ресурслардан оқилона фойдаланишга, электр энегргияни тақсимловчи тармоқларда ва саноат корхоналарида электр энергияни тежаш ишларини такомиллаштиришга, қайта ишланган маҳсулот бирлигига сарфланган электр энергия миқдорини камайтиришга, муқобил электр энергия манбаларидан фойдаланиш усулларини тадқиқ этишга қаратилган. Давлат Аттестация Комиссиясининг хулосасига кўра жами 22 та мавзуда бажарилган магистрлик диссертациялари ишлаб чиқаришга тадбиқ этишга тавсия этилди. Ушбу диссертациялар тадқиқот натижаларини келгусида ишлаб чиқаришга жорий этиш, бугунги кунда катта маблағ сарфи билан импорт қилинаётган ишлаб чиқаришда қўлланилаётган турли хил материаллар, тўлдирувчиларни маҳаллийлаштириш, тежамкор технологиялардан фойдаланиш асосида катта иқтисодий самарага эришиш мумкин.Магистрантлардан Тешаева Маржона, Жамилова Нигинабону, Махмудов Суннатулло, Холлиев Жавоҳир, Сафаров Жасур, Турсунов Бехрузларга илмий тадқиқотларини янада чуқурлаштириш мақсадида таянч докторантурага кириш тавсия этилди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *