Blog

  Корoнавирус пандемияси  – дунё нигоҳида

Корoнавирус пандемияси- бу хавф бутун дунёда бутунлай  бартараф этилмас экан,  хотиржамликка

берилмаслик керак

                                                                                     Шавкат Мирзиёев

Бугунги кунда  Кoрoнавирус пандемияси сабабли, кўп соҳалардаги каби инсонларнинг ҳам ҳаёт тарзи тубдан ўзгарди. COVID-19 бутун дунёга жуда катта  хатар бўлди, инсониятнинг йўқ бўлиб кетишига инфекцион  касаликлар  воситачилик  қилмоқда.   Корoнавирус –SARS-Cov-2, яъни  оғир ўткир нафас олиш синдроми  коронавируси келтириб чиқарадиган юқумли касаллик. Синовли кунларда оғир кунларни  бошидан кечираётган  бутун дунё  Кoрonaнавирус  туфайли азият  чекаётганлиги,  COVID-19 га қарши курашиш  учун бугунги кунда жуда кўп самарали ишлар амалга оширирилмоқда ва қонунлар ишлаб чиқарилмоқда. Шунга қарамасдан  COVID-19га инфекцион касалликлар аломатлари ривожланиб бормоқда.Ушбу мақолада COVID-19 нима унинг келиб чиқиши  ва кассаликнинг олдини олиш ҳақида сўз боради.

Олти ой олдин ҳаммаси бошқача эди,  ҳаёт бир маромда ўтарди  кўчаларда бемалол юриш,  ҳоҳлаган жойимизга бориш, ёқтирган ишларимиз билан шуғулланиш ва энг асосийси қандайдир мақсадлар билан яшар эдик. Бугун эса бутун дунёдаги каби мамлакатимизда ҳам касаллик авж олган,  бундан ҳар биримиз ташвишдамиз. Ҳозирги кунда  Кoрoнавирус  эпидемияси  бутун дунёда тарқалди. Кoрoнавирус пандемияси  кўп соҳаларда инсонлар ҳаёт тарзини тубдан ўзгартирди  яъни  COVID-19  бизни уйғотди десак муболоға бўлмайди.

Биз тарихдан биламизки, инсонлар тирик қолиши учун доимо  ҳаракат қилиб келишган.  Масалан ибтидоий даврда одамлар жонини асраш учун якка ҳолда эмас , тўда ҳолда яшашга ҳаётни  ўзи мажбур  қилган. Ёлғиз инсон бир ўзи яшамоқчи бўлса, йиртқич ҳайвонга ем бўлиши мумкин эди. Бу даврда инсон учун хаф- хатар ҳайвон ёки табиат ҳодисаси бўлса, ҳозирда бунинг ўрни кескин ўзгарди. Энди инсон учун инсон хатарли кучга айланди. Биринчи ва иккинчи жаҳон уруши инсон томонидан инсониятни қирилиб кетишига сабаб бўлгани барчамизга маълум. Бундай  урушларда  воситачи танклар, хафли қурол –яроғ  ва ядровий қуроллар бўлди.

Ҳозирчи, ҳозир эса инсониятнинг йўқ бўлиб кетишига инфекцион касалликлар воситачилик қилмоқда. Хитойда тарқалган  COVID-19 бутун дунёни ларзага солди. Бундай касаллик тарқалишидан олдин эса  Microsoft асосчиси Билл Гейтс 2015- йилнинг март ойида ТЕД конференсиясида Эбола касаллиги  бўлганлигини  ва унинг давоси ҳақида ҳеч ким бош қотирмаганлиги, тузалган инсоннинг қонидан фойдаланиш касалликни енгиш мумкинлигини, шундай қилсагина фойда беришини айтган. Эътибор берадиган жиҳати шундаки, Ғарбий Африканинг чекка қишлоғида тарқалгани ва касалга чалинган инсон  ҳаракатлана олмай ётиб қолгани касалликнинг бошқа инсонга юқмаслигига имкон берган. Бу касалликнинг бошқа ҳудудларда ва давлатларга тарқалиб кетишини олдини олган. 1918-йилда  Испанияда тарқалган Испан гриппи эса ҳаво орқали тарқалган ва бутун дунёда тарқалиб ер юзида 30 млн одамнинг ўлиишига сабаб бўлган. Шундай вируслардан бири  COVID-19 шундай вируски, инсоннинг қўрқув ва депрессияга учраши натижасда организм  иммун тизимининг издан чиқиши сабабидан  инсон танасида тез  кўпайиб, ривожланиб, ўпкани фиброзига, қон томирлар тромбозига  ва охир- оқибат оғир нафас етишмовчилиги, ҳатто ўлимга олиб келиши мукин. Инсон қўрққанда иммун тизими пасаяди.

2019-йил Кoрonaнавирус –SARS-Cov-2,яъни оғир ўткир нафас олиш синдроми караонавирус   2 келтириб чиқарадиган юқумли касаллик Касаллик илк маротоба 2019 йилда Хитойнинг Ухан шахрида аниқланди ва глобал миқёсда тарқалиб 2019-2020 йилларда Коранавирус пандимиясини келтириб чиқарди. Вирусни барча ёшдаги одамлар юқтириши мумкин.       Ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан иммунитети заифлашган одамларга касаллик оғирроқ кечиши мумкин. Коронавирус симтомлари вирус одам организимида тушгандан сўнг ўртача 5-6 кундан сўнг маълум бўлади. Унинг инкубатцион даври 14 кун давом этади.

COVID-19 аломатлари қуйдаги тартибда намоён бўлади:

1-4 кун. Асосий аломат-тана ҳарорати кўтарилади. Баъзиларда мушаклар оғришиб, қуруқ  ютал,  кўнгил айниши ва ич кетиши кузатилади. Касаллик бошланиши енгил шаклда бўлиши ҳам мумкин.

5-6 кун. Нафас олиш қийинлашади. Айниқса, мавсумий касалликлари бор ёши катталар, қарияларда кузатилади.

7-8 кун. Нафас олиш янада қийинлашади, бироқ  ушбу даврда бошқа аломатлар кузатилиши мумкин 9-10 кун Инфекцияни бошидан оғир кечираётган  беморларга барча аломатларга қорин сохасида оғриқ ҳам қўшилади.

12- кун Бемор тузала бошлайди, ҳарорат кўтарилиши тўхтайди.

14 кун   Беморлар ўзини яхши, тетик ҳис қила бошлайди.

Инфекцияни олдини олиш учун қўлларни тез- тез ювиш, бошқалардан узоқроқ масофада бўлиш,ҳамда юзни қўллар билан ушламаслик тавсия қилинади. Асосийси инсон вахима қилмаслиги қўрқмаслиги  ва тушкунликка тушмаслиги керак.

Бугунги кунда коранавирусга чалинган  ахоли касалликни юқтириш омиллари бўйича батафсил маълумотга эга эмас. Касалланиш туфайли бутун дунёда рекорд дарважасида чиқди

Бутун дунё бундай касалликлардан тўғри ҳулоса чиқараолмас  экан , давлатлар учун жуда катта йўқотишларга олиб келиши ҳақида айтган эди,- Билл Гейтс. Айни пайтда Тиббиёт кучларни ҳарбий тажриба асосида тайёрлаш зарур. Улар оперативлик,   хафсиз  худуд ташкил этиш кабиларни ўзлаштиришлари  лозим. Ҳарбийлар фавқулотда ҳолатда қандай тайёр бўлса тиббий бригада ҳам шундай ҳолатда бўлиши керак.Тез тиббий ёрдам, илмий ишланмалар, лойиҳалар, инсоният учун хавфсиз ва адолатли ҳаёт учун зарур. Шундай экан вақтни қўлдан  бой бермаслик ва кўринмас ёв инсоният учун яхши дарс бўлиши керак.

Таҳлил ва вакцина соҳасида янги лойиҳа ишлаб чиқилгани инсонлар рухиятини янада яхши томонга ўзгаришига асос бўлганини айтиб ўтиш лозим.  Мухтарам призидентимиз Ш.Мирзиёев Каранавирус   вакцинасини сотиб олишга  кўрсатма бериб юртимиз олимлари ва тажрибали шифокорлар билан  маслаҳатлашган ҳолда вакцинани харид қилиш  ва халқимиз аҳолиси вакцинасини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш бўйича торпшириқлари Ўзбекистон халқини қувонтирди                 Кассал булгандан кўра кассаликни олдини олган маъқулроқ дийди доно халқимиз бу кўринмас ёв сиз ва биздан сўраб келмайди

Мен ўйлайманки  COVID-19 бутун дунёга жуда катта ўрнини тўлдириб бўлмайдиган хатар бўлди, бундай ҳолатларда ҳамма ўзига  яхши хулоса чиқаради,-деб уйлайман. Республика  – махсус комисиясининг навбатдаги қарори билан мамлакатда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг  15- августига қадар узайтирилгани инсонларни сабабсиз уйдан чиқмасликка ўзини ва оила аъзоларининг соғлигини  ҳимоя қилишга асос бўлади деб ўйлайман. Шундай экан  Саломатлик – бу энг қимматбаҳо бойлик ,уни асраб – авайлаш эса ҳар бир инсоннинг ўз қўлидадир.Бебахо бойлигимизни асрашимиз учун карантин қоидаларига риоя қилишимиз ҳар бир-биримизнинг бурчимиздир.

Бутун дунё ни асраб қолишимиз йўлида бирта одамммас бирта миллатмас  бутун дунё  бирлашиши керак.

Бугун чуқур уйга толди  одамзод

Кўзи борлар тўғри йўлдан юради

Бало келса  бир тан  бир жон бўлган халқ

Увиллаган зўр бир  уммон бўлган халқ

Хақ дегану бутун иймон бўлган халқ

Бизни енгмас  бало офат сoялар

Огох бўлинг  кўкдек келур шундай сас

Кўзи борлар тўғри йўлдан юради.

 

Фойдаланилган адабиёт ва интернет сайтлари:

 

  1. А.Сагдуллаев, В.Kостетский. Taрих, 6-синф ўқувчилари учун дарслик, Тошкент, “Шарқ”, 2005.
  2. Kun.uz.

 

Бух МТИ “Физика” кафедраси ўқитувчиси Раупова И.Б

 

Share this post