Blog

“Коррупцияга қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар”

Бухоро  муҳандислик-технология институтида  вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган маънавий-профилактик тадбир ўтказилди. 

Тадбирни институт  Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.А.Хаитов  кириш сўзи билан очиб, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, тадбир иштирокчилари ва кун тартиби билан таништириб ўтди.  Шунингдек, ўз сўзида коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказишини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келишини таъкидлади.Шундан сўнг сўз навбати Бухоро вилоят прокуратураси ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори У.Жўраевга берилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб, унда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашувига доир тушунчаларга таъриф берилган, яъни коррупция –шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.Тадбир сўнгида мавзу юзасидан талабалар билан фикр алмашилди, савол-жавоблар қилиниб, таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published.