Коррупцияга йўқ деймиз!!!

Бухоро муҳандислик-технология институти “Енгил саноат” факультети  “Енгил саноат технологиялари” кафедрасида олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашишга бағишланган  йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибида асосий масала сифатида олий таълимда таълим сифатига тўсқинлик қилувчи асосий иллат – коррупцияга қарши кураш масаласи кўриб чиқилди.“Енгил саноат” факультети  декани проф. Х.Қ. Рахмонов   коррупцияга шароит яратувчи омилларни бартараф этиш, ўқув жараёнларида очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш йўлидаги ишлар ҳолатини  танқидий муҳокама қилди. Инсониятнинг нафақат маънан, балки жисмонан етук бўлишига ҳам асосий тўсиқ бўладиган иллатлардан бири – бу коррупциядир. Бўлиб ўтган йиғилиш профессор-ўқитувчилар учун  огоҳлик қўнғироғи бўлмоғи лозим деб таъкидлади.

 Халқимиз, Президентимиз олий таълимга жамият тараққиётининг локомотиви сифатида умид билдириб, катта эътибор қаратаётган бир паллада бундай иллатга қарши собитқадам курашмаслик миллат келажагига хиёнатдир.

Share this post

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *